Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:49

Ақтўбе фожиаси ортидан Ўзбекистон Россияга поезд қатновини кўпайтиради


“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти жорий йилнинг февралидан бошлаб бир қатор халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездлари учун қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

Бу ҳақда жамиятнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Унда айтилишича, ҳозирги кунда Тошкент-Москва, Тошкент-Уфа ва Андижон-Москва йўналишларида ҳафтада бир марта қатнаётган йўловчи поездлар февралдан бошлаб ҳафтада 2 марта қатнай бошлайди.

Тошкент-Волгоград йўналишидаги йўловчи поезди эса ҳафтада 3 марта қатновни амалга оширади.


XS
SM
MD
LG