Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:29

Тошкентда бу йил 181та “арзон уй” қурилади


Жорий йилда Тошкентда 181та қўп қаватли уй қурилиши режаланган. Тошкент шаҳар ҳокимлигидан олинган маълумотга кўра, уйларнинг аксар қисми кам таъминланган оилаларга мўлжалланиб, арзон нархларда берилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели тумани, Спутник даҳасида жойлашган барак уйларда яшовчилар билан 2016 йилнинг 25 сентябрь куни ўтказган учрашувидан сўнг бу уйлар ўрнига кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга ваъда берган эди.

Мирзиëевнинг 2016 йилнинг 22 ноябрь куни махсус қарорига кўра, 2017-2020 йил ичида Сергелида кам таъминланган оилалар учун 500 та кўп қаватли уй қурилиши режаланган.

Ўзбек нашрларига кўра¸ бу лойиҳани молиялаштиришга хориж банклари¸ хусусан¸ Туркиянинг “Зираат” банкидан олинган 200 миллион долларлик кредит сарфланади.

Жорий йилда 182 та уй қуриб битказилгани хабар қилинди.

Рresident.uz сайти Сергелида “13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлагани ва 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилгани” ҳақида 17 ноябрь куни хабар қилди.

Бироқ кейинчалик Бош прокуратура янги қурилган арзон уй-жойларни сотишда қонунбузарлик ҳолатлари содир этилгани аниқланганини маълум қилди. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG