Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:46

Ўзбекистон тез орада Тожикистонга табиий газ етказиб беришни бошлайди


“Тожиктрансгаз” ширкати раҳбарларининг маълум қилишича, тез орада Ӯзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб бера бошлайди.

Ширкатга кўра, ӯтган ҳафта Ӯзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ӯртасида газ бўйича битим имзоланиб, мазкур ҳужжат ратификация учун парламентга юборилган.

“Тожиктрансгаз” ширкати маълумотига кӯра, Тожикистон Ӯзбекистондан табиий газни жаҳон биржасида шаклланадиган нархларда сотиб олади.

Ҳозирда жаҳон биржасида 1 минг кубометр газнинг нархи 263 АҚШ долларини ташкил этади.

Президент Ислом Каримов давридаги сингари газ учун олдиндан пул тӯлаш тартиби энди қӯлланилмайди.

Айни дамда, Тожикистон иқтисодиёт институти ходими Шамсиддин Жалоловнинг Озодликка айтишича, ҳозир Ӯзбекистонда электр қуввати асосан иситиш электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилади.

Унга кӯра, бундай тарзда электр ишлаб чиқариш ҳам қиммат, ҳам экология учун зарарли ҳисобланади.

“Ҳозирги шароитда Ӯзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб, бу мамлакатдан электр қуввати сотиб олиши мумкин. Бундай муомала бу икки давлат учун экологик ва иқтисодий жиҳатдан фойдали бӯлиши имкони бор” - деди Шамсиддин Жалолов.

Расмий маълумотларга кўра, жорий йилда Тожикистон Ӯзбекистондан фақат саноат корхоналари эҳтиёжи учун 800 миллион кубометр миқдорида газ олади.

2012 йилда Ӯзбекистон Тожикистонга газ етказишни тӯхтатиб қўйган эди.

Натижада, Талко каби Тожикистоннинг қатор йириксаноат корхоналари газ ўрнига кӯмирдан фойдаланишни бошлаган.

Аммо тожикистонлик экологлар кӯмир тутуни ва чиқиндилари мамлакат афтроф-муҳити ва одамлар ҳаётига зарар келтириши мумкинлиги борасида огоҳлантириб келади.

XS
SM
MD
LG