“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда хабар қилган ЎзТВга кўра, хизмат эндиликда Давлат хавфсизлик хизмати деб юритилади.
Президент Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлисига қилган мурожаатида Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида қонун қабул қилиниши лозимлиги ҳақида гапирган эди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига 23 йил давомида раҳбарлик қилиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов жорий йил январи охирида лавозимни тарк этган.