Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:05

Ҳажга бориш нархи 38 000 000 сўм қилиб белгиланди


Самарқандликлар Ҳаж амалларини бажариш учун Маккага жўнаб кетишмоқда, 12 сентябрь, 2015 йил
Самарқандликлар Ҳаж амалларини бажариш учун Маккага жўнаб кетишмоқда, 12 сентябрь, 2015 йил

2018 йилги ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлар ҳар бир киши учун 38 миллион сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита хабарига кўра, ҳозирда ҳаж мавсуми билан боғлиқ ташкилий ишлар бошланган. 25 апрелгача зиёратчиларни турли касалликларга қарши вакцина билан эмлаш ишлари олиб борилади.

Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат 230 нафар ишчи гуруҳи сафарбар этилади.

Жорий йилдан бошлаб ўзбекистонликларга такрор "Ҳаж" зиёратига бориш тақиқланди. Зиёратчи сўнгги 5 йил ичида "Ҳаж"га бормаган бўлиши лозим. Шунингдек, "Умра"га боришни истовчилар ҳам сўнгги 2 йил ичида бу зиёратни қилмаган бўлиши шарт қилиб белгиланди.

Ўтган йили Ўзбекистондан "Ҳаж" зиёратига борувчилар сони қарийб 40 фоизга оширилиб, 7 минг 200 ўзбекистонлик "Ҳаж"га борди. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бу миқдор йилдан йилга ошириб борилишини билдирган.

Бироқ "Умра" квотаси 6 минг киши миқдорида сақланиб қолаётган эди.​ 29 декабрь куни РИА-Новости агентлигининг ёзишича, 2018 йили 10 минг ўзбекистонлик Умра зиёратини амалга ошириши тўғрисида Саудия Арабистони билан келишувга эришилган.

XS
SM
MD
LG