Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:50

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматчиларига тинч аҳолига ўқ узиш тақиқланди


Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари чегара хизматчиларига тинч фуқароларга қарши ўт очар қуроллардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашга келишиб олди.

Бу ҳақда Podrobno.uz ахборот агентлиги Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Келишувга Қирғизистон давлат чегара хизматининг раиси Уларбек Шаршеев ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони Руслан Мирзаевнинг ўзбек-қирғиз чегарасида юз берган ҳодисани муҳокама қилишлари ортидан эришилган.

7 апрелда ​34 ёшли Қирғизистон фуқароси Фарход Мирзаҳолиқов ўзбек чегарачиси томонидан отиб ўлдирилганди.

Икки мамлакат чегара хизматлари раҳбарлари мазкур ҳодиса юз берган Ўзбекистоннинг Нанай ва Косонсой ҳудуди билан чегарадош Қирғизистоннинг Мамай қишлоғига борганлар.

Ҳодисани ҳартомонлама ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида икки мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган.

XS
SM
MD
LG