Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:03

Тошкентлик имом эшак гўшти савдосини қоралаб чиқди


Эркакларнинг доялик қилишига қарши чиқишлари билан танилган Тошкентнинг Юнусобод тумани имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфутдинов Ўзбекистонда эшак гўшти савдосини қоралаб чиқди.

Ўзининг жума кунги маърузасида имом Ўзбекистонда эшак гўшти алдов йўли билан пулланаётгани ҳақидаги хабарлардан ларзага келганини айтди.

- Эшак ўлаётган вақт уни ҳалоллаб олишга ҳаракат қилинмайди, у ўлгач, гўшти ҳатто итларга ҳам берилмайди, кўмиб қўя қолишади. Аммо улар сотишмоқда, ҳаром нарсани алдов йўли билан пуллашмоқда, - деб таъкидлаган имом.

Ўтган ой Озодлик Фарғона вилоятида умумий овқатланиш муассасаларига эшак гўшти етказиб берган бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақда хабар берган эди.

Озодлик мухбирининг аниқлашича, эшаклар вилоятнинг Қўштепа туманидаги хонадонлардан бирида сўйилиб, гўшти Фарғона шаҳрида ва Тошлоқ туманидаги сомсахона ва лағмонхоналарга тарқатилган.

XS
SM
MD
LG