Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:16

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили: Футбол ишқибозлари пулга баҳс бойлаши жоиз эмас


Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси Муҳаммадаюб Ҳомидов футбол ўйинлари бўйича гаров боғлаш жоиз эмаслигини таъкидлади. “Даракчи” нашри мусулмонлар идораси бош мутахассисига “Айни кунларда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилаётган ишқибозлар орасида терма жамоаларга пул тикиш ҳолатлари учрамоқда. Шу йўл билан пул топаётганлар ҳам бор. Бу нарса қимор эмасми?” деган мазмунда савол билан мурожаат этган. “Бу нарса қимор ҳисобланади. Шариатда футбол жамоаларига пул тикишга рухсат берилмайди. Мусулмон одам бундай ношаръий ишлардан йироқ юради, билмаганларга айтиб, огоҳлантириб қўяди”, деган Муҳаммадаюб Ҳомидов.

XS
SM
MD
LG