Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:22

Қирғизистон Чегара хизмати Шоҳимардонда юз берган инцидентни изоҳлади


Қирғиз-ўзбек чегараси
Қирғиз-ўзбек чегараси

Қирғизистон давлат чегара хизмати 1 июлдан 20 июлгача қирғиз-ўзбек чегарасида ҳеч қандай можаро қайд этилмаганини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг Шоҳимардон қишлоғида қирғизистонлик фуқаролар иштирокида содир бўлган инцидент бўйича Азаттиқ радиосига изоҳ берди.

Айтилишича, 18 июль куни Қирғизистоннинг 3 фуқароси Ўзбекистоннинг Шоҳимардон эксклави орқали ўтиб кетаётиб ўзбекистонлик фуқаролар билан жанжаллашган. Қирғизистон давлат чегара хизматининг фикрича, бу жанжални чегарадаги инцидент сифатида баҳолаб бўлмайди.

Хабарда жанжал тафсилотлари келтирилмаган. Инцидент юзасидан икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учрашган, суриштирув ишлари бошланган.

2018 йилнинг 21 июль куни Иссиқкўлда ўтаётган Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Турли даражадаги доимий Ўзбекистон-Қирғизистон маслаҳатлашувларининг давоми сифатида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари асосий эътиборни Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг учрашувлари доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан давлатлараро чегарани делимитация қилиш ва ўтиш пунктларига оид масалаларга қаратди.

Вазирлар ўз ишини бошлаётган Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларининг учрашуви масалалари, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб жабҳалари бўйича фикр алмашдилар.

XS
SM
MD
LG