2018 йил, 4 август, соат 21.10 ларда Тошкент шаҳар, Миробод туман, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган ИИВга қарашли ППХ ва ЖТСББ биносининг иккинчи қаватидаги ўз хизмат хонасида ИИББ ППХ ва ЖТСББ Бош бошқарма бошлиғи Д.Акрамовнинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Ўша куниёқ мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Подполковник Дилшод Акрамов июль ойида Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.