Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:28

“Ўзтрансгаз” расмийси “Аҳоли ўтин эмас, газ ёқади!” дея катта ваъда берди


“Ўзбекистон аҳолиси ўтин эмас, албатта газ ёқади!” деб баёнот берди “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов (“Ҳуррият”, 3 октябрь). Газетага кўра, “Ўзтрансгаз” ширкати кўп йиллардан буён муаммолар гирдобида қолмоқда. Аҳолининг эса ушбу ташкилотга, умуман, газ тақсимотига ишончи сусайган. Ширкат вакили Акмал Эшонқулов эса тизимда инновацион технологиялар жорий этиш, газ тармоқларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилаётганини қайд этган. Масалан, келгуси йилдан суюлтирилган газ таъминотида автоматлаштирилган тизим жорий этиш режалаштирилган. Бунга кўра, ҳар бир фойдаланувчига ҳисоб-китоб учун индивидуал электрон карта берилади. Бу эса суюлтирилган газ сарфини масофадан назорат қилиш имконини беради. Маҳаллий аҳоли мамлакат ўз газини чет элга сотаётгани сабабли оддий халқ ўтин ва тезак ёқишга мажбур бўлаётганидан шикоят қилиб келади. Тизимдаги янги технологиялар хусусида маълумот берган “Ўзтрансгаз” расмийси хорижга табиий газ экспорти масаласига ойдинлик киритмаган.

XS
SM
MD
LG