Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:29

Қумқўрғон туман ҳокими ўринбосари $5000 пора билан ушланди


Иллюстрация
Иллюстрация

Бош Прокуратура Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А.ни 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушлади.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳоким ўринбосари “Аюб Барака сервис” МЧЖ раҳбари М.А.дан Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида бериш эвазига пора талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG