Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:49

Президент Мирзиёев: Ҳар бир ҳудудда Президент мактаблари ташкил этилади


Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари расмий сайти.

«Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз», деган Шавкат Мирзиёев.

Айтилишича, давлат раҳбари бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилган.

Келгуси йили Қорақапоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғликни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

Айни пайтда, Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров маҳаллий нашрга берган суҳбатида мактаблар таъмири ва жиҳози учун зарур маблағнинг ¼ қисмигина ажратилгани тўғрисида айтган.

XS
SM
MD
LG