Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2024, Тошкент вақти: 00:40

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" тугатилди. Ўрнида бир неча компания очилади


Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси матбуот хизматига таяниб маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Хусусан, gazeta.uzга кўра, 28 ноябрь куни бош вазир Абдулла Арипов компанияга бориб, фармон ижросига бағишланган йиғилиш ўтказган.

Ҳужжатда Миллий авиакомпанияни қайта ташкил этиш ҳамда унинг базасида алоҳида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports (аэропортларни бошқариш бўйича) акционерлик компанияларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Авиакомпания таркибига кирувчи Давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этилади. Бу, жумладан, Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича авиакорхонасига ҳам тааллуқли.

«Ўзаэронавигация» маркази Вазирлар Маҳкамасига берилади. «Махсус авиацион ишлар авиакомпанияси» ДУК базасида Uzbekistan Helicopters МЧЖ ташкил этилади.

Фармонда бир марталик парвозлар ва аэродромлар яқинида объектлар қурилишига рухсат бериш бўйича ваколатлар бериш, шунингдек Дававианазорат тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини ошириш йўли билан Дававианазоратга авиация соҳасида рақобат муҳитини яратиш ва давлат назоратини кучайтириш ҳам кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG