Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:39

ИИВ: Янгийўлда ота маст холатда ўз қизини пичоқлади


Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ота маст ҳолатда ўз қизини пичоқлаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

"2019 йил 30 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи Т.Х. маст ҳолда уйида оилавий жанжал туфайли қизи С.У.га пичоқ билан жароҳат етказган", - дейилади хабарда.

Натижада қиз касалхонага ётқизилган, ота эса ушланган.

Қизнинг аҳволи қандайлиги ҳақида ахборот берилмаган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ИИВ маълумотига кўра, Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли содир бўлган қотилликлар сони: 2017 йилда 106та бўлиб, 2018 йилда 86тани ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG