Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:18

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тошкентда бир кунда 15 киши овқатдан заҳарланди


Тошкентдаги беморхоналардан бири
Тошкентдаги беморхоналардан бири

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, 4 июнь куни соат 17. 00 дан 6 июнь соат 12.00 га қадар турли шифохоналарга 15 бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, "Овқат токсикоинфекцияси" бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган.

Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

XS
SM
MD
LG