Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:48

АҚШ Ўзбекистонни 13 йилда илк бор диний эркинликлар ўта чекланган мамлакатлар рўйхатига киритмади


АҚШ Ўзбекистонни охирги 13 йилда биринчи марта диний тоқатлилик бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга мамлакатлар рўйхатидан олиб ташлади.

Давлат котиби Майк Помпео, 21 июнь куни диний эркинликлар ҳақидаги АҚШ Давлат департаментининг йиллик ҳисоботини тақдим этаркан, Ўзбекистон эришган ютуқларга алоҳида тўхталди.

“Ўзбекистонда ҳали кўп ишлар қилиниши керак, аммо 13 йил ичида биринчи марта Ўзбекистон алоҳида хавотирга молик давлатлар сирасига киритилгани йўқ”, деди Помпео Вашингтонда бўлиб ўтган анжуманда.

У Ўзбекистонда 1500дан зиёд диний маҳкумларнинг озод қилингани ва 16 минг одамнинг "қора рўйхат"дан олиб ташланганини ютуқ дея баҳолади.

Айни қадамлар, АҚШ Давлат департаментига кўра, Ўзбекистонни Эрон, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Тожикистон каби диний эркинликлар чекланган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлади.

XS
SM
MD
LG