Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:24

Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади (ВИДЕО)


Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00

Безорилик айби билан жазо ўтаëтган Шерзод Усмонов Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон манзил-колония тартибот хизмати ходимларини уни қийноққа солганликда айблади.

22 яшар Шерзод Усмонов ўз дўстига видео хабар йўллаб, колония ходимлари босимларига исëн қилиб¸ ўз баданини тилиб ташлаганини иддао қилади.

Видеода баданидаги яраларни кўрсатган Усмонов жазони ижро этиш ходимларининг шафқатсизлигидан шикоят қилади.

Жазони ижро этиш Бош Бошқармаси (ЖИЭББ​) мутасаддиси ҳолат юзасидан текширув бошлатилганини билдирди.

“Яланғоч ҳақиқат”

Видеони маҳкумнинг яқин ўртоғи Озодликка етказди.

Қийноққа тутилганини иддао қилган маҳкум ўз баданини тилиб ташлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:32 0:00

Озодлик тасарруфидаги мазкур видеода белидан юқориси яланғоч маҳкум йигит, ўз таъбирида, "тазйиқ" ва "қийноқ"лар натижасида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаганини айтади:

- Тазйиқ¸ тазйиқ¸ руҳий тазйиқ ўтқазаверади. Одамни қийнашади. Бу қийноқлар ортидан ўзимни ўлдириш¸ сўйиш ҳам хаëлимдан ўтади. Прокуратурага 150 марта телефон қилдим. Президент порталига ҳам¸ Ички ишлар вазирлигига ҳам мурожаат қилдим. Эътибор ҳам беришмади. Ҳеч кимдан нажот йўқ. Ëрдам йўқ. Доктор ëрдам бермаяпти, ишонасизми?! Бўйнимга пичоқни тираб: "Мени колонкадан олиб чиқиб кетмасанг, ўз жонимга қасд қиламан¸ ўзимни ўлдираман", дедим докторга. Доктор эътибор ҳам бермади¸ - дейди маҳкум.

Бу видеони Озодликка жўнатган маҳкумнинг ўртоғи Озодлик билан суҳбатда дўстининг билагидаги қон томирини кесиб ташлаганини маълум қилди:

- Ким биландир урушиб қолувди Шерзод. Суд уни безориликда айблаб, 277-модда билан ичкарига обкириб қўювди. Жума куни колонкадаги нозирлар уни роса уриб, жонидан тўйдиришган. Шундан кейин Шерзод пичоқ билан ўз баданини тилиб-тилиб ташлади. Билагидаги вена қон томирини кесди¸ - дейди ўз хаëтига ҳам тазйиқ бўлишидан қўрқиб исми ошкор қилинишини истамаган маҳкумнинг дўсти.

"Текширув"

ЖИЭББга қарашли Тошкент вилояти Бўка туманидаги 43-сон Жазони ижро этиш муассасасида шу йилнинг 28 июнида рўй бергани иддао қилинган бу видеони Озодлик ЖИЭББ мутасаддисига тақдим қилди.

Матбуотга гапириш ваколати йўқлиги туфайли исми сир қолишини истаган ЖИЭББ вакилининг Озодликка билдиришича¸ “маҳкумни уриб ярадор қилганлик борасидаги бу иддао тасдиғини топса, тартибот назоратчилари ЖИЭББ тизимидан четлаштирилади":

-Халқ орасида “колонка” деб айтиладиган Бўкадаги 43-сон муассасасида юз берган бу ҳодисани ЖИЭББ ички хавфсизлик тизими ходимлари ўрганмоқда. Ўша куни навбатчилик қилган тартибот ва қўриқлаш бўлими назоратчиларидан сўраб суриштирилди. Ким айбдор¸ деган саволга текширув натижасидан жавоб оласиз. Текширув энди бошланди¸ - дейди ЖИЭББ вакили.

Ўзини ўлдиришгача олиб бориш

Озодлик Бўка қамоқхонасидан юборилган видеони тошкентлик ҳуқуқшунос Одилбек Раҳимбердиевга кўрсатди.

Унга кўра, аристонлар жаргонида "концерт" деб аталадиган бу воқеа "аслида маҳкумнинг зўравонликка қарши исëнидир".

- Маҳкумлар одатда зулмга сабрли бўлади. Уларни ўз баданига пичоқ тиқиб, видеомурожаат қилишгача обориши учун дубаклар (Қамоқхона нозирлари - изоҳ) зулми чандон ҳаддан ошиши керак. Бу маҳкумни қийнаганларни Жиноят кодексининг 103-моддасида ("Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш") айблаб, терговга тортиш мумикин. Маҳкумни қўрқитиб, унга раҳмсиз муомала қилиб¸ муттасил камситиш натижасида ўзини ўзи ўлдириш даражасига олиб бориш ҳолати Ўзбекистон зоналарида кенг тарқалган, - дейди ҳуқуқшунос.

Дон комбинатидаги камомадда айбланиб Қаршидаги¸ “Шайхали” қамоқхонасида жазо ўтаган 56 яшар Музаффар Бобоқуловнинг айтишича¸ "зонадаги исталмаган маҳкумларни ўзини ўлдиришга мажбурлаш тизими аллақачон шаклланган"

- Бир одамни "расход қилиш" ("йўқ қилиш" - изоҳ.) керак бўлса, вертухай ("нозирлар" - изоҳ) ўз жонига қасд қилишни ташкиллаштиришади. Бунинг йўли кўп. Одамнинг нозик томонини билиб эзиш, "петух" қилиб видеога олиб: "Ўзингни ўлдирмасанг, шарманда қиламиз", деган шантаж. Ë бўлмаса, бўғиб ўлдириб, кейин осиб қўйиш практикаси ҳам тарқалган¸ - дейди собиқ маҳкум.

2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди айбсиз ватандошларни қийноққа солган ва қонунга зид равишда ҳибсда сақлаган ички ишлар ходимларини 4 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этгани ҳақида Озодлик мақола эълон қилган эди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ юқори даражали ходими Қодиржон Юсупов давлатга ҳиёнат қилишда айбланиб ҳибсга олингани ортидан ўз жонига қасд қилишга уринган эди.

XS
SM
MD
LG