Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:30

CPJ Азимжон Асқаровнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан хавотир билдирди


Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қирғизистонда умрбод қамоққа ҳукм этилган журналист ва инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг озод қилинишини талаб қилиб чиқди.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Гулноза Саид Асқаровни бориб кўрган ва у ҳозирги қалтис тинчлик йўлида қурбон бўлаётганини айтган.

"Афсуски, бу ташрифдан сўнг Азимжон Асқаровга оид ташвишларимиз яна-да кучайди. Чунки аҳволи ҳам жисмоний, ҳам руҳий ҳолати яхши эмас", деб билдирди Гулноза Саид.

CPJ вакили кетганидан сўнг Азимжон Асқаровнинг соғлиғи ёмонлашган.

Бу ҳақда Асқаровнинг яқинларига юборилган мактубда маълум қилинган.

Шифокорлар ҳуқуқ ҳимоячисига юрак, бўйрак ва бошқа қатор сурункали хасталиклар ташхисини қўйган.

Азимжон Асқаров 2010 йил 16 июнда Қирғизистон жанубидаги фожиавий июн воқеаларидан кейин қамоққа олинган.

Ҳуқуқ фаоли Асқаров оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш ва милиция ходими ўлимига алоқадорликда айбдор топилиб, сентябр ойида туман маҳкамаси томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2011 йил 20 декабрда Қирғизистон Олий маҳкамаси ҳукмни кучида қолдирган.

Орадан ўтган олти йил давомида халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари ва маҳаллий фаоллар Азимжон Асқаров ноҳақ қамалганини, айбини исботлайдиган далиллар йўқлигини айтиб, Қирғизистон ҳукуматидан уни озод этилишини талаб қилиб келадилар.

XS
SM
MD
LG