Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:48

Ўзбекистон Сурия ва Ироқдан яна 235 ватандошини қайтаради


Суриядан қайтган аёллар ва болалар
Суриядан қайтган аёллар ва болалар

Ўзбекистон Суриядан 170, Ироқдан эса 65 нафар ватандошини қайтаради.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Хавфсизлик кенгашида баён қилди.

"Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу, биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор. Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз", - деди Комилов.

Шу йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан 156 ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртга қайтарилган эди.

Озодликда мавжуд маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқ ҳудудидаги лагер ҳамда қамоқхоналарда яна ўнлаб ўзбекистонлик аёллар ва болалар қолмоқда.

"Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди", - дея таъкидлаб ўтди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Комилов.

XS
SM
MD
LG