Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:52

Журналист хабаридан сўнг баннерда наркотик моддалар рекламаси борлиги аниқланди


Тошкент кўчаларидаги реклама
Тошкент кўчаларидаги реклама

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳ кўчасига гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтга элтадиган QR-кодли реклама баннери ўрнатилгани аниқланди. Бу ҳақда хабар берган "Газета.уз" нинг ёзишича журналист Муҳаммадшариф Маматқулов бу рекламага эътибор қаратиб, ички ишлар органига мурожаат қилган.

"Газета.uz" журналистлари QR-кодни синаб кўрганида, у ҳақиқатан ҳам .ru доменидаги стимуляторлар, эйфоретиклар, наркотик моддалар аралашмалари ва каннабиноидлар сотиладиган сайтга элтиши тасдиқланган.

Муҳаммадшариф Маматқулов ички ишлар органлари ходимларига таяниб шаҳарда бир нечта худди шундай баннерлар ўрнатилганини хабар қилди.

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси «Газета.uz»га вазият назорат остига олингани, зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.

Кейинроқ ИИББ матбуот хизмати журналистларнинг мурожаати зарур чоралар кўрилиши учун ИИББ Жиноят қидирув бошқармасининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўлимига тақдим этилганини маълум қилди. Баннер эса олиб ташланиб, баннер буюртмачисининг шахсига аниқлик киритилмоқда. Реклама берувчи томонидан баннер қасддан ёки хатолик орқали ўрнатилгани аниқланади.

Журналист Муҳаммадшариф Маматқулов Фейсбукдаги ўз саҳифасида рекламаларда QR-код орқали наркотик моддаларни онлайн сотиш ҳолатини Қозоғистонда кўргани учун, бу ҳақда ички ишларга хабар берганини ёзган эди.

"Қозоғистонда бундай реклама қўйилишига воситачилик қилганлар ушланибди. Бу рекламадаги Штрих код смартфон орқали онлайн наркотик сотувчи дўконга олиб боради. Мен буни суратга олгандан кейин Ички ишларга телефон қилиб, Тошкентда ҳам шундай реклама катта йўлнинг ўртасида тургани ҳақида огоҳлантирган ва шунинг ортидан тушунтириш хати ёзган эдим", деб ёзди журналист

XS
SM
MD
LG