Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:32

Ўзбекистон уч давлат билан авиақатновларни тўхтатди, олти давлат фуқароларининг мамлакатга киришини тақиқлади


Ўзбекистон коронавирус хавфи боис 14 март кунидан Франция, Испания, Буюк Британия билан барча авиақатновларни тўхтатди.

Ҳукумат шунингдек, Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга киришини вақтинча тақиқлади.

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг маълум қилишича, чекловлар дипломатик ва хизмат паспорти эгалари тааллуқли эмас.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ўз вебсаҳифасида мамлакатга Париж, Лондон, Франкфурт, Тель-Авив, Банкгок ва Куала Лумпурдан келиш учун чипта харид қилган хорижликларга чипта харажатлари қайтариб берилишини маълум қилган.

Бундан олдин Ўзбекистон Хитой, Жанубий Корея билан авиақатновни вақтинча тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG