Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:55

OzodDayjest: Ошиқ йигит ўзини машина остига, долларфуруш эса каналга ташлади


Қаллиғи билан жанжаллашиб қолган ошиқ йигит ўзини машина остига ташлади. Озода Нурсаидова Сардоба жабрдийдаларига 5 та уй совға қилди. Жорий ҳафта матбуот каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Инқироз даврида Ўзбекистондаги аэропортларни хусусийлаштиришни таклиф қилинди

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Телеграм каналида Ўзбекистон ҳам Қозоғистондан улги олиб аэропортларни хусусийлаштириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида ёзди.

“Олмаота аэропортини $415 миллион долларга сотиб юборишибди (Олмаота аэропорти 1994 йилдан бери хусусий). Сотиб олувчи: Туркиянинг TAV Airports Holding компанияси. Биз ҳам шу инқироз пайтида барча аэропортларимизни хусусийлаштириб юборсак яхши бўлар эди... Шунча йил рақобатсиз бўлган авиатраснпорт учун рақобатчилар кириб келса, иқтисодиётимизга жуда кўп фойдаси тегар эди” деб ёзди иқтисодчи.

Б. Ҳошимовга кўра, хусусийлаштириш жараёни адолатли ва шаффоф бўлиши керак. “Хуллас, 2020 йилга умидларимдан бири, энг камида Тошкент аэропорти хусусийлаштирилиши. Хусусийлаштириш ва “осмон очилиши” натижасида чипта нархлари тушиши аниқ” деб ҳисоблайди у.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳам Б.Ҳошимовнинг фикрини қўллаб-қувватлаган.

“Шу чоққача халқ тўлаган солиқлар эвазига фаолият юритиб келган аэропортлар ва “Uzbekistan Airways” компанияси ишончни оқлаётгани йўқ. Аксинча уларнинг зарар кўрмаслиги учун монополияга айлантириб қўйишган ва натижада эса барча оғирлик яна халқ гарданига тушмоқда” деб ёзган Х.Худойбердиев.

Озода Нурсаидова Сардоба фалокатида жабр кўрган оилаларга 5 та уй совға қилди

Хонанда Озода Нурсаидова Сардоба фалокати оқибатида уйидан айрилган 5 та оилага Тошкент вилоятидан 3 та уч хонали, 2 та икки хонали – жами 5 та хонадон ҳадя қилди. Бу ҳақда бир қатор матбуот нашрлари хабар берди.

“Сардоба фалокати оқибатида аҳолининг кўп қисми талафот кўрди. Одамлар эвакуация қилинди, давлат раҳбари ўша ерга етиб борди. Бу ёқда бутун халқ жипслашиб, жабрланган аҳолига қўлидан келган ёрдамини берди, ҳалигача беряпти. Мана, саховат карвонлари ташкил этилди, гўдакдан тортиб ёши катта фуқароларимизгача ёрдамини аямади. Ҳатто пенсионерларимиз пенсиясининг тийин тийинигача сардобаликларга хайрия қилди.

Биз ҳам мана шу хайрия акцияларидан таъсирланиб, тадбиркор, саховатпеша укам Акбар Анваров билан бирга ўзимиз акция ташкил қилдик. Сардоба фалокатидан азият чеккан 5 та оилага Тошкент вилоятидан уй совға қиляпмиз” деган О.Нурсаидова.

Хонанда саховатпешаларни ушбу уйларни маший техника ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлашда кўмакка даъват қилган.

Эслатиб ўтамиз, Сардоба сув омбори дамбаси ўпирилиши ортидан рўй берган тошқинда 5000 га яқин тураржой зарар кўрган.

Қашқадарёлик ошиқ йигит ўзини машина остига, андижонлик долларфуруш эса каналга ташлади

Қашқадарёда унаштирилган қизи билан жанжаллашиб қолган йигит ўзини автомобиль остига ташлади (www.daryo.uz, 12 май).

Қайд этилишича, қаллиғи билан жанжаллашиб қолган йигит қизга бошқасини деса ўз жонига қасд қилишини айтади. Кейин эса гапининг исботи сифатида катта йўлнинг ўртасига чиқади. Йигитнинг хатти-ҳаракати атрофдагиларнинг эътиборига тушган ва ҳолат телефон орқали суратга олинган.

“Мени кутиб турди-датахминан 2-3 метр қолганда ўзини машинага отди” деган йигитни уриб юборган машина ҳайдовчиси. Содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида йигит омон қолган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати яна бир шунга ўхшаш ҳодиса ҳақида хабар берди. Андижон вилояти Олтинкўл туманида қалбаки 10 000 АҚШ долларини 6 880 АҚШ долларига сотаётган шахс уни ҳуқуқ идоралари кузатаётганини сезиб қолиб, дарҳол қочишга тушади ва ўзини “Майрамхон” каналига ташлайди. Бироқ ҳаракатларидан наф чиқмайди: у бош прокуратура ҳузуридаги департамент Андижон вилояти бошқармаси ва вилоят ДХХ тезкор ходимлари томонидан ушланади.

XS
SM
MD
LG