Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:20

Қирғизистон COVID тест талаб қилиши ортидан ўзбек-қирғиз чегарасида яна юзлаб одам тўпланди (ВИДЕО)


Андижон вилояти СЭС идорасига қирғиз томони талаб қилаëтган COVID-19 учун тест топширишга борганларни қабул қилишмади.
Андижон вилояти СЭС идорасига қирғиз томони талаб қилаëтган COVID-19 учун тест топширишга борганларни қабул қилишмади.

26 сентябрдан бошлаб Қирғизистон ҳукумати мамлакатга кирадиган чет элликлардан коронавирус йўқлигини тасдиқловчи COVID-19 тести талаб қилишни бошлади.

Бу ҳақда жамоатчиликка олдиндан маълумот берилмагани учун¸ Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ зарур юмуш билан Қирғизистонга ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар¸ ëхуд уйига қирғиз ҳудуди орқали қайтишга мажбур сўхликлар чегарада тўпланиб қолган.

COVID-19 бўйича Қирғизистон республика штаби Озодликка Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегара ўтказиш пунктларида ПЦР тести натижасини талаб қилиш бўйича қарорни коронавирусга қараши Боткен вилоят штаби қабул қилганини билдирди.

Озодлик боғланган Ўзбекистон расмийлари¸ ҳозирда қирғиз томони билан бундай талабга оид тафсилотлар юзасидан сўзлашувлар бораëтганини билдирди.

Қирғизистон хорижликлардан негатив COVID-19 тести талаб қилишни бошлади

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматининг Озодликка билдиришича¸ Бишкек ҳукумати ўз ҳудудига кирувчи хорижийларнинг ҳаммасидан коронавирус йўқлигини тасдиқловчи тест хулосаси талаб қилишни бошлаган.

Бу ҳақдаги телефонограмма шанба¸ 26 сентябрь куни хориж давлатлари ҳукуматлари ва чегара хизматларига жўнатилди. Билишимча¸ шанба кундан бошлаб тест талаби кучга кирди. Бу ҳужжатда алоҳида қилиб ўзбекистонликлардан тест сўралсин¸ дейилмаган. Хориж фуқаролари¸ дейилган”¸ деди Озодлик гаплашган Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова.

Вазирлик мулозимига кўра¸ қирғиз томини чегарадан ўтиш учун сўнгги 72 соат¸ яъни 3 сутка ичида ўтказилган тест натижасинигина қабул қилади.

COVID-19 бўйича Қирғизистон республика штаби матбуот котиби Озодликка¸ Қирғизистон ҳудудига ўтаëтган ўзбекистонликлардан негатив COVID тести талаб қилиш қарори Боткет вилоятининг коронавирусга қарши кураш штаби томонидан қабул қилинганини билдирди.

Айни пайтда¸ қирғиз расмийлари бундай чорани тақозо қилган сабабларга ойдинлик киритмади.

Андижон вилоят санитария-эпидемиология тизими расмийси¸ шанба-якшанба кунлари қирғиз томони билан шу масалада сўзлашувлар бошлангани¸ душанба куни ҳам томонлар бу тестнинг қайси услубда бўлиши масаласини музокара қилаëтганини билдирди.

Чегара “де факто” яна ëпилди

27-28 сентябрь кунлари Озодликка келган хабарларга кўра¸ чегарадан ўтиш учун негатив COVID-19 тести талаб қилиш бошланиши ортидан¸ Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиш деярли тўхтаб қолган.

Биз кеча тушга яқин “Дўстлик” чегара пунктига келдик. Тунги соат 1 гача турдик¸ ҳеч кимни ўтказмади. Одамлар COVID тест кераклигидан бехабар чегарага келишган. Бунақа тартиб жорий қилингани ҳақида бирор жойда хабар берилмади. Ëш болали оилалар¸ кексалар¸ талабалар ярим тунгача турдик аниқ маълумот олиш учун. Охири ўзбек чегарачилари командири чиқиб¸ ҳаммамизни ҳайдаб юборди¸ тест билан келинглар¸ деб”¸ дейди Озодликка боғланган ўзбекистонликлардан бири.

Айни шундай хабарлар¸ Ўзбекистоннинг Сўх эксклави аҳолисидан ҳам келмоқда. Фарғонага юмуш билан келган сўхликлар ҳам¸ чегарада янги тартиб жорий қилиниши ортидан¸ ўз уйига қайтолмай қолган.

“Қирғиз томони хусусий лаборатория хулосасини қабул қилмаяпти”

Озодликка келаëтган хабарларга кўра¸ Қирғизистон чегарадан кирувчи хорижликлар учун COVID-19 тести талаб қилиши ортидан¸ Ўзбекистон чегара-назорат пунктида бундай тестни “5 дақиқа" ичида чиқариб берувчи хизмат йўлга қўйилган.

Қирғизистонга ўтиш учун талаб қилинаëтган коронавирус тестини Ўзбекистон чегарасидан ўтаëтганимизда ўзбек чегарачилари тавсияси билан хусусий лабораторияда топширдик. Чегара ичида СЭС ходимлари томонидан анализ топшириш пунктидан 200.000 сўм эвазига маьлумотнома бериляпти, анализ жавоби 5 дақиқада чиқяпти. Биз анализ топшириб Қирғизистон ҳудудига ўтмоқчи бўлганимизда¸ бу анализ маьлумоти билан ўтказмаяпти. 5 дақиқада вирус анализи чиқмайди¸ деб бу справкани йиртиб ташлади”¸ дейди ўзбек-қирғиз чегарасидан Ўшга ўтмоқчи бўлганлардан бири.

Озодлик ҳозирча ўзбек чегарасидаги 200 минг сўм эвазига 5 минут ичида хулоса чиқариб берувчи бундай хусусий лабораторияларни ташкил этишда Ўзбекистон санитария-эпидемиология тизими қатнашган-қатнашмаганига оид аниқ маълумотга эга эмас.

Ўш университетидан дипломини олиш учун “Дўстлик” чегарасига борган ўзбекистонлик талаба ҳам қирғиз томони нафақат чегарадаги бундай экспресс тест¸ балки Ўзбекистон ҳудудидаги бошқа хусусий лаборатория анализини қабул қилмаëтганини билдирди.

Ўзбекистондаги давлатга қарашли лабораториядан тест жавобини олиб келасан¸ ëки бизнинг чегарада 1500-2000 қирғиз сўми тўлаб¸ бошқатдан анализ топширасан¸ деяпти. Одамлар 250-300 мингга хусусий лабораторияда тест қилдирган¸ энди ҳам пулига¸ ҳам вақтига куйяпти”.

Озодликка бевосита чегара пунктидан юборилган видеоларда¸ Қирғизистон томонга ўтиш учун тўпланганларнинг¸ тестни қаерда топшириш бўйича саволларига жавоб олишга уринаëтгани акс этган.

COVID-19 тести талаб қилиниши ортидан ўзбекистонликлар Қирғизистонга ўтолмай қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Қирғиз томони талаби ортидан 28 сентябрь куни Андижон шаҳар СЭСига тест топшириш учун борган талаба йиги бу ерда ҳам хаосга дуч келганини айтади.

Бугун(28 сентябрь) эрталаб Макронинг олдидаги СЭСга борсам¸ у ерда ҳам роса одам кўп экан. Анализ олаëтган жойда¸ бошлиғи чиқиб ҳаммамизни ҳайдаб юборди. Бу ерда тест олинмайди¸ хусусий лабораторияга боринглар¸ деб. Биз нима қилишга ҳайронмиз¸ қирғизлар давлатники олиб кел¸ дейди¸ бизнинг давлат СЭСлари биз олмаймиз¸ дейди. Аниқ маълумотни ҳеч ким айтмаяпти. Мен коронавирус бошланганидан кейин ўқишимни Ўзбекистонга кўчирдим. 1 октябргача Ўш университетидан дипломимни олиб келмасам¸ бу ерда ўқишга қўйишмайди. Контрактга тўлаган пулларим куйиб кетади”.

Ўзбекистонликлар COVID-19 тестини қаерда топшириш ҳақида аниқ маълумот ололмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

Андижон вилоят СЭСнинг Озодлик боғланган мулозими¸ 28 сентябрдан бошлаб бу ерда тест олиш тўхтатилганини тасдиқлади.

“Биз тест олмаймиз¸ фақат олинган тестларни текшириб берамиз. Улгурмаяпмиз-да¸ жудаям кўпайиб кетди. Шунга тўхтатишди”.

Ҳукумат қарорида “хусусийларники ўтмайди” деган жойи йўқ...

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Озодлик билан телефон суҳбатида¸ ҳафта охирида COVID-19 бўйича республика штаби томонидан қабул қилинган қарорда¸ тестнинг ким томонидан¸ қандай олинганига аниқлик киритилмаганини билдирди.

Озодликка юборилган республика штаби қарори матнида Қирғизистон ҳудудига ҳаво ëки қуруқлик орқали кираëтган хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслардан сўнгги 72 соат ичида олинган негатив COVID-19 тести талаб қилиниши ëзилган. Бундай талаб, сўнгги қарорга кўра¸ хориждан қайтаëтган Қирғизистон фуқароларига татбиқ этилмайди¸ улардан ўз уйида 14 кунлик карантинга амал қилиш сўралади.

Қирғиз расмийлари¸ Боткен вилояти штаби қарорида ҳам тест методологиясига аниқлик киритилмаганини билдирди.

Қирғизистондаги Ўзбекистон консуллиги расмийси Озодлик билан телефон суҳбатида 28 сентябрь куни COVID-19 бўйича Қирғизистон расмий штабидан бу борада аниқлама кутилаëтганини билдирди.

Бизга 26 сентябрь куни ўзбекистонликларнинг Қирғизистонга негатив тест билан ўтиши ҳақида телефонограмма юборишди. Бу талабдан кейин чегарада юзага келган вазиятдан хабаримиз бор. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон штабидан тестнинг айнан қайси методология асосида бўлишига ойдинлик киритишни сўради. Бугун аниқ жавоб беришларини кутяпмиз”¸ деди Ўзбекистон консуллик хизмати мулозими.

Ўзбекистон қирғизлардан тест сўрамаяпти

COVID-19 бўйича Қирғизистон штаби матбуот котиби Ўзбекистон томони ҳам ўз чегарасидан кираëтган қирғизистонликлардан 72 соат ичида олинган коронавирус тести талаб қилаëтгани¸ акс ҳолда уларни ўтказмаëтганини билдирди.

Ўзбекистон расмийлари эса¸ бундай талаб фақат аэропортлардагина жорий этилганини таъкидлади.

Қуруқлик чегараси орқали Ўзбекистонга кираëтган қирғизистонликлардан¸ агар кейинги 14 кун ичида Қирғизистондан четга чиқмаган бўлса¸ COVID-19 тести талаб қилинмаяпти. Ҳозирча Қирғизистон штаби қуруқлик чегарасидан ўтувчи ўзбекистонликлардан негатив тест талаб қилиш қарорини бир томонлама қабул қилди”¸ деди Ўзбекистон дипломатик идораси мулозими.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилаëтган расмий рақамларга кўра¸ 27 сентябрь куни мамлакатда 448 та COVIDга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Коронавирусга қарши Қирғизистон республика¸ хусусан¸ чегарадош Боткен вилояти штабининг ўзбекистонликлардан ëппасига негатив COVID-19 тести талаб қилишни бошлагани¸ Тошкент тақдим этаëтган расмий рақамларга нисбатан нафақат мамлакат ичкариси¸ балки ташқарисида ҳам жиддий шубҳа билан қаралаëтганини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG