Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:40

Тармоқда лағмони билан танилган Мирзиёева янги сериал анонси билан чиқди


14 февралда Milliy телеканалида турк киноижодкорлари билан ҳамкорликда олинган «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг намойиши бошланади.

Бу ҳақда фильмни суратга олиш ташаббускорларидан бири, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Telegramдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Мирзиёевага кўра, фильм реал тарихий воқеалар асосида суратга олинган.

Сўнгги хоразмшоҳ, саркарда Жалолиддин Мангуберди сиймосини бадиий талқинда турк актёри Эмре Кивилжим жонлантирган.

“Aжойиб сценарий, актёрларнинг бетакрор ижроси... Сериал биринчи дақиқаларидан охириги қисмигача томошабинни ўзига жалб қилади.
Ва энг муҳими, ўлкамиз тарихи ҳақида кинонинг барча учун тушунарли ва ранг-баранг тилида ҳикоя қилади” дейди фильмни кўришни тавсия қилаётган Саида Мирзиёева.

Бир неча кундан бери Президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда лағмон чўзаётгани тасвирлари билан тармоқ фойдаланувчилари муҳокамаси нишонига айланган.

Тармоқ фойдаланувчилари фотолавҳа остида “Малика лағмон чўзмоқда, отаси эса халқнинг қулоғига лағмон осмоқда” мазмунидаги сиёсий сатиралар билан постлар қолдиришмоқда.

2020 йилнинг кузида «Мендирман Жалолиддин» фильми бу асар атрофидаги молиявий можаро сабабли тилга тушган, бу ҳақда Озодлик хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG