Линклар

Шошилинч хабар
09 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:49

Навальний Покров шаҳридаги колонияда эканини тасдиқлади


Алексей Навальний Покровдаги қамоқда эканини Instagram платформасидаги саҳифасида ёзди.
Алексей Навальний Покровдаги қамоқда эканини Instagram платформасидаги саҳифасида ёзди.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний Владимир вилоятида жойлашган Покров шаҳридаги 2-сонли колонияда эканини тасдиқлади. Бу ҳақда у Instagram платформасидаги саҳифасида ёзди.

Бир неча кун олдин уни Колчугинодаги тергов изоляторидан олиб кетишгани маълум бўлган эди.

«Кучайтирилган назорат секторидан ҳаммага салом! Россиянинг қамоқхона тизими мени ҳайратга солганини эътироф этишим керак. Москвадан 100 км узоқликда ҳақиқий концлагерь ташкил этиш мумкинлиги тўғрисида тасаввурга эга эмас эдим», - деб ёзди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, колониянинг ҳар бир бурчагида видеокамералар бўлиб, маҳбусларнинг ҳар бир ҳаракати кузатилади.

«Менимча, тепадаги биров Оруэллнинг «1984» асарини ўқиб: “Ие, жуда зўрку! Келинг, шундай қиламиз. Одамийликни йўқотиш орқали тарбиялаймиз”, деб айтган», - деб ёзди Навальний.

«Аммо бу нарсаларга унчалик эътибор берилмаса, яшаса бўлади. Шундай қилиб, умуман олганда, мен яхшиман», дея сўзини давом эттирди у.

Навальний заҳарлангани ортидан муолажа олган Германиядан шу йил 17 январида Москвага қайтиб келиши биланоқ қўлга олинганди. 2 февраль куни суд «Ив Роше» иши бўйича мухолифатчига нисбатан чиқарилган шартли жазони ҳақиқий қамоқ жазосига алмаштирган.

XS
SM
MD
LG