Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:08

Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев пойтахт бош режаси йўқлигига изоҳ берди


Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

24 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатларнинг пойтахт бош режаси мавжуд эмаслиги борасидаги сўровларига изоҳ берди.

«Албатта, «генплан» йўқ деб айтолмаймиз. Эски «Генплан»га асосланиб ишлаймиз, янгисини ҳам қиляпмиз… Лекин ҳозир дунёда шундай нарсалар борки, «Қулайлик индекси» дейилади.

Одамларнинг яшаш шароитларини қулайлаштириш. Яъни қаерга нималар қуриш кераклиги. Биз ҳозир ўзимизга шу «Қулайлик индекси»ни юкладик», деди ҳоким.

Ҳокимнинг иддаосига кўра, Тошкент шаҳри учун тузилган «Қулайлик индекси» дастури асосида парклар, кўнгилочар масканлари, мактаблар ва савдо масканлари қурилади. Мазкум муассасаларнинг аҳолига қулайлиги инобатга олинади, ноқулайлик туғдираётган иншоотлар масаласи ўйлаб кўрилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2021 йил 19 ноябрдаги 702-сонли қарорига кўра, Тошкент шаҳри бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши кўзда тутилган эди. Аммо мазкур режа тасдиқланиши яна бир йилга узайтирилди.

XS
SM
MD
LG