Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:23

LIVE BLOG. "Аҳмадбой"нинг суддаги сўнгсўзи: Одамлар пулларини ўз хоҳиши билан олиб келган


Молиявий пирамида тузганликда айбланиб, судланаётган чинозлик Аҳмадбой Турсунбоевга 16 февраль куни сўнгги сўзини айтди, 19 февралда эса суд ҳукмининг эълон қилиниши кутилмоқда. "Аҳмадбой" суди билан боғлиқ жараёнлар ушбу LIVE BLOG орқали ёритиб борилади. Суд тафсилотларидан хабардорлар Telegram, WhatsApp: +420724971539; +420724740755 орқали Озодликка хабар йўллашларини сўраймиз.

2018 йил 16 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида “Аҳмадбой” номи билан донг таратган Аҳмаджон Турсунбоев ҳамда унинг жиноий шериклари сифатида гумон қилинаётганлар устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Судья Дилшод Комилов раислигида бўлиб ўтган маҳкама жараёнида “Аҳмадбой” иши сифатида маълум бўлган жиноий иш юзасидан судланувчиларга сўнгсўз тақдим этилди, деб хабар қилди kun.uz сайти.

Сайтнинг хабар қилишича, Аҳмаджон Турсунбоев фуқароларни алдамаганини бир неча бор таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг ўзи унга пулларини олиб келиб беришган.

“Муҳтарам судья, ўртоқ прокурор! Мен фуқароларни алдамаганман. Одамлар ўз хоҳишлари билан пулларни олиб келган. Мен деҳқончилик, қассобчилик ва чорва билан шуғулланганман. Шу пайтгача фуқароларни алдамаганман. Уларнинг ўзлари олиб келган пулларини. Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман. Шу ёшимгача ҳеч қачон инсонларни алдамаганман. Лекин мен қилган ишимдан пушаймонман” – деди Аҳмаджон Турсунбоев, деб хабар қилди kun.uz.

Бундан ташқари, у бизнес билан шуғулланмоқчи бўлганини таъкидлаган.

“Мени мақсадим мана шу 20 минг бош қорамолга ферма, 1 млрд товуқ фермага жой қилаётгандим. 2 минг гектарга балиқчиликка кўл барпо қилаётгандим. Мени мақсадим фуқаролар билан ишлаш бўлган, алдаш бўлмаган. Мен шу вақтгача одамларни алдамаганман. Агар мен уларни алдаганимда, одамлар мени тинч қўйишмасди. Лекин мен ҳеч кимнинг ҳақини емаганман. Лекин ишимдан пушаймонман. Мен Президентимиздан, халқимдан, судья ва прокурордан кечирим сўрайман!” – дея ўзига берилган сўнгсўз имкониятидан шу тарзда фойдаланди судланувчи Аҳмаджон Турсунбоев.

Kun.uzга кўра, суд мажлисида мазкур жиноий иш бўйича бошқа судланувчилар ҳам ўзларининг сўнгги сўзларини айтишди. Хусусан, судланувчи Қўчқоров “ушбу иш бундай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билмаганини, даъвогарлар судланувчиларга нисбатан шахсий даъволари йўқлигини, эски тизимдаги тергов жараёнларидаги баъзи бир тайзиқлар эвазига айрим нарсаларни бўйнига олганини, керак бўлса далил-исботлар тақдим эта олишини” билдирди.

Судланувчилар Иззатилла Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азиз Турдиев ва Равшан Исмоиловлар ҳам ушбу ишга алоқадор бўлиб қолганларидан ҳамда қилган ишларидан пушаймон эканликларини таъкидлаб, халқдан ва президентдан кечирим сўрашди.

Чинозлик "Аҳмадбой" устидан суд ҳукм чиқариши кутилмоқда

Кун.уз нашрининг ëзишича¸ Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида чинозлик тадбиркор Аҳмадбой Турсунбоев устидан бораëтган маҳкама жараëни якунига етиб қолган.

Айтилишича¸ 16 февраль куни судланувчи Аҳмадбой Турсунбоевга сўнгги сўз айтиш имкони берилади¸ 19 февраль куни эса суд ҳукмининг эълон қилиниши кутилмоқда.

Халқ орасида Аҳмадбой номи билан танилган “Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” МЧЖ муассиси бўлган судланувчи бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан одамларнинг катта маблағини ноқонуний равишда олганликда айбланиб, 2016 йилда МХХ томонидан ҳибсга олинган эди.

Турсунбоев устидан маҳкама 2017 йил ëзида бошланган бўлса-да¸ ҳозирга қадар бу жараëн ҳақида расмий маълумот берилмади.

Жорий йил 30 январь куни “Ўзбекистон24” телеканали тарқатган хабарга кўра, шу кунгача Аҳмадбойга гаровга берилган 105 та автомобиль эгаларига топширилган.

38 яшар Турсунбоевга пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларини берган ўзбекистонликлар сонининг бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

Чинозлик пирамидачи Аҳмадбой устидан суд бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

Аҳмадбой иши бўйича ҳибсга олинган 105 та машина эгаларига қайтарилди

Чинозлик молиявий пирамидачи Аҳмад Турсунбоев "иккита қилиб қайтариш" шарти билан гаровга олган юздан зиёд машина эгаларига қайтарилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканали 31 январь куни хабар қилди.

Машинасини қайтариб олганлардан бири телеканалга шундай деди:

- Мени ўғлим Аҳмадбой ҳақида ошналаридан эшитган, қизиқиб қолиб машинасини олиб бориб берган ва шу ерда адашган. Умид қиламан, энди одамлар бунақа аҳмоқликка учмайди. Буёғига ҳаммаси яхши бўлади, - дейди машинасини қайтариб олган сирдарёликлардан бири.

Бир йил аввал қўлга олинган тадбиркор Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳридаги вақтинчалик сақловчи тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Халқ орасида Аҳмадбой дея танилган 38 ёшли тадбиркорга пул берган ва олган одамларнинг сони бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

Ўзини Зарифа деб таништирган аёл Аҳмадбойга 6 минг доллардан ортиқ маблағ бергани, лекин пулларни қайтариб олиш уринишлари натижа бермаётганини айтади.

- Машиналарни қайтариб олишяпти. Чунки, буни исботлаш осон, номеридан билса бўлади. Лекин, пул берганлар ололмаяпти. Чунки, олди-берди ҳужжатлари қайд этилмаган, борлари ҳам йўқолиб кетган, - деди Зарифа Озодлик билан суҳбатда 31 январь куни.

Тошкент телеканали Аҳмадбой ҳибси ҳақида кўрсатув намойиш қилаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:12 0:00

Аҳмадбой аҳолидан қимматбаҳо тақинчоқлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилиб олгани айтилади.

Лекин, маблағларни олишда тадбиркор ҳеч қандай кафолат хати бермаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида ўтган йилнинг ёзидан Аҳмадбой чув туширган жабрланувчиларнинг гувоҳлик кўрсатмалари тингланди.

Аҳмадбой устидан суд ҳукми чиққан ёда чиқмагани маълум эмас. “Ўзбекистон24” телеканали хабарида бу ҳақда айтилмади.

Суд жамоатчиликка ёпиқ ўтказилгани боис жараён ҳақида маълумот олиш ҳам имконсиз бўлиб қолмоқда.

"Аҳмадбой Чиназский" офисини қора ниқоблилар босди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00

У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Аҳмадбойга тегишли эканлиги айтилаётган 12 миллион доллардан ортиқ пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Молиявий пирамида тузганликда айбланиб ҳибсга олинган чинозлик Аҳмадбой Турсунбоев билан боғлиқ батафсил тафсилотлар Озодликнинг махсус саҳифаси - "Аҳмадбой иши"да жамланган.

XS
SM
MD
LG