Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:01

Мирзиёев газ йўқлиги боис ишламаётган GTL заводини очди


Президент қарори билан 2009 йил декабрида Uzbekistan GTL корхонасига асос солинган.
Президент қарори билан 2009 йил декабрида Uzbekistan GTL корхонасига асос солинган.

25 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қарийб $4 млрд сарфланган GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этди.

Икки ой аввал Мирзиёев завод қуриб битказилгани, бироқ уни ишга туширишга шошилмаётгани тўғрисида баёнот берганди.

Президентга кўра, “дунёдаги бешта заводдан бири” бўлган бу йирик корхонани 2020 йилнинг охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди. Кейинроқ яна икки муддат белгиланиб, бу муддатларда ҳам корхона ишга тушмади.

Ўша пайтда таҳлилчилар заводни ишга тушириш хомашё таъминоти масаласи билан боғлиқлигини таъкидлашган. Ҳозир ҳам хомашё манбаи очиқланмади.

Узоқ кутилган тақдимот

25 декабрь куни GTL заводи тақдимот маросимига борган президент Мирзиёев ушбу завод мамлакат аҳолисини газ билан таъминлаш мақсадида ишга туширилаётганини айтди:

“Геологияга 1.4 трлн маблағ ажратдик, келажакда буни икки карра кўпайтирамиз. Геологияга эътибор бермаган давлатнинг иқтисоди ривожланмайди. Ҳозир Америка, Канада, Россиядан ҳамкорларимиз топилди. Улар билан инновацияларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишимиз, уларнинг тажрибасини ўрганишимиз керак. Улар биздан 25 йил олдинда. Мутахассисларимиз бориб ўрганиши ва кейин ўзимизда татбиқ қилишимиз керак. Бу заводларни қуришимиздан мақсад – газимиз ўз халқимиз манфаати учун хизмат қилсин”.

Uzbekistan GTL корхонаси расмий сайтига кўра, табиий газни суюқ ёнилғига (GTL инглизча Gas-to-liquids сўзларидан) айлантирадиган завод тарихи 2009 йилнинг августидан бошланган. Ўзбекистон президентининг 2009 йилнинг октябридаги қарори билан ўша йил декабрда Uzbekistan GTL корхонасига асос солинган.

Корхона қурилишига оид материалларда заводни қуришга 3,6 млрд доллар сарфлангани айтилади.

Дастлаб заводни 2020 йилнинг декабрида ишга тушириш режаланди. Бироқ завод белгиланган муддатда фойдаланишга топширилмади ва янги муддат белгиланди.

2021 йилнинг майида маҳаллий нашрлар Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродовага таяниб, заводдаги “қурилиш-монтаж ишлари 92 фоизга бажарилгани”, “жорий йилнинг июлига бориб маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилгани” тўғрисида хабар қилди.

Бу хабардан бир ярим ой олдин – жорий йилнинг 7 апрелида матбуотда пайдо бўлган бошқа бир хабарда дастлабки маҳсулот шу йилнинг августида ишлаб чиқарилажаги айтилган.

Шавкат Мирзиёевнинг 21 октябрда жиззахлик сайловчилар билан учрашуви пайти GTL заводи ҳануз ишга туширилмагани маълум бўлганди.

Ўшу куни Мирзиёев завод қуриб битказилгани, бироқ уни ишга туширишга шошилмаётгани тўғрисида баёнот берган.

Хомашё манбаси номаълум завод

Ўзбекистоннинг биринчи Энергетика вазири, “Ўзбекнефтгаз” компанияси собиқ раҳбари Анвармирзо Ҳусаинов Озодлик билан 22 октябрь кунги суҳбатда заводни ишга тушириш хомашё таъминоти масаласи билан боғлиқлигини айтган.

Анвармирзо Ҳусаинов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:20 0:00
Бевосита линк

Анвармирзо Ҳусаиновнинг айтишича, Ўзбекистонда табиий газ қазиб чиқариш ҳажми қисқариб кетган, мавжуд ҳажмлар халқ хўжалиги ва аҳоли эҳтиёжларини қоплашга зўрға етяпти. Мана шундай вазиятда улкан завод ишга туширилса, кунига юз миллионлаб куб метр газ керак бўлади.

25 декабрь - GTL ишга туширилгани ҳақида берилган хабарларда завод учун хомашё манбаи очиқланмади.

Завод қанча маҳсулот чиқаради?

«Ўзбекнефтгаз» маълумотларига кўра, GTL заводи ишга туширилгач, йилига 3,6 млрд куб метр газ қайта ишланиб, 724 минг тонна дизель ёнилғиси, 307 минг тонна авиакеросин, 437 минг тонна нефт ва 53 минг тонна сиқилган газ ишлаб чиқарилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 млрд долларни ташкил этиши, унинг 1,3 млрд доллари «Ўзбекнефтгаз» ресурслари, 2,3 млрд доллари эса «Газпромбанк», «Росэксимбанк» ва Россия экспорт кредитлари суғуртаси агентлигини ўз ичига олган халқаро молиявий консорциум маблағлари эканлиги айтилган.

4 миллиард долларлик Uzbekistan GTL заводини қураëтган минглаб ишчи ғалаëн кўтарди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:26 0:00

Бир йил олдинги GTL-можаролар

Озодлик ўз вақтида GTL заводи қурувчиларининг ижтимоий муаммоларини бир неча бор ёритган. 2020 йилнинг 21 октябрь эрталаб соат 7:30да GTL заводини қураëтган Enter Engineering компаниясининг минглаб ишчиси стихияли норозилик акциясига чиққан, Озодликка келган видеоларда тахминан 5 мингга яқин каска кийган ишчилар завод биносини штурм қилаëтгани акс этган эди.

Воқеанинг эртасига – 22 октябрь куни Озодлик Engineering компанияси ишчиларнинг тўпланиб қолган ойлиги тўлай бошланганини хабар қилган. Ўшанда маҳаллий журналист Озодликка "ширкатнинг 12 мингдан зиëд ишчисининг кейинги уч ойда тўланмаган ойлигини тўлаш учун икки машинада пул олиб келишгани"ни кўрганини айтган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG