Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:59

Ўзбекистонда дорилардан вафот этган болалар хотираси учун мотам эълон қилиш таклиф этилди


Ўтган йил охирида 20 нафар бола Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” ва бошқа дориларни ичиш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.
Ўтган йил охирида 20 нафар бола Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” ва бошқа дориларни ичиш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.

“Gazeta.uz” нашри Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироп истеъмоли ортидан бевақт вафот этган болалар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида Ўзбекистонда умуммиллий мотам эълон қилишни таклиф қилди.

“Болалар ўлими, ҳатто бир нафар бола вафот этган бўлса ҳам, нафақат алоҳида бир оила, балки бутун мамлакат учун улкан фожиадир. Тинч замонда юз берган камида 65 нафар боланинг бир хил сабабли ўлимини эса бирор сўз билан изоҳлаб, тушунтириб бўлмайди”, деб ёзади таҳририят.

Таъкидланишича, мотам эълон қилиш билан давлат ўзининг бераҳм, бефарқ, бегона эмаслиги, бу мамлакатда инсон ҳаёти ҳақиқатан ҳам энг олий қадрият эканини намойиш этади. Қолаверса, фожиа ҳақидаги хотира халқ саломатлиги ва хавфсизлиги учун масъул раҳбарларга келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун сабоқ бўлади.

“Одамлар давлат уларнинг дард ва изтиробларини ҳис қилаётганини кўриши ва бунга ишониши керак. Умуммиллий мотам вафот этган болаларнинг яқинларига бу йўқотишни енгиб ўтишга ёрдам беради ва улар бу фожиа билан ўзлари ёлғиз қолиб кетмаганликларини кўрсатади”, деб ёзади “Gazeta.uz”.

“Кучли давлат ҳис-туйғуларни намоён этишдан қўрқмаслиги”ни таъкидлаган нашр мотам эълон қилиш масаласига салкам 200 киши ҳалок бўлган Андижон воқеалари, Қозоғистондаги автобус ёнғини оқибатида 50 дан ортиқ ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши, Нукус воқеалари вақтидаги 20 дан ортиқ одамнинг ўлими, ҳар йили ЙТҲларда ҳалок бўладиган минглаб одамлар, коронавирус пандемияси давридаги ўлимлар ва бошқа фожиалар ҳам дахлдор эканини қайд этган.

Ўтган йил охирида 20 нафар бола Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” ва бошқа дориларни ичиш оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.

Орадан қарийб саккиз ой ўтиб, 10 август куни дориларнинг ножўя таъсиридан мамлакат бўйича 65 нафар бола ҳалок бўлгани маълум бўлди.

XS
SM
MD
LG