Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:24

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари иш ўринлари ёппасига қисқартирилаётганидан норози


Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи

Заводнинг 6- цехида маҳсулот оператори бўлиб ишлайдиган 24 яшар Жаҳонгир учун 19 сентябрь - охирги иш куни. Ишдан бўшатилиши тўғрисидаги расмий огоҳлантирувни 19 июлда олган Жаҳонгир ўзи каби ёшларнинг ишдан бўшатилаётганини президент Мирзиёевнинг ёшларга оид сиёсатига зид, деб ҳисобламоқда.

Завод мулозими қисқартишлар бўлаётганини тан олар экан, бу жараённинг қонун доирасида кетаётганини айтиш билан чекланди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари оммавий қисқартирилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00
Бевосита линк

Жаҳонгир (исми ўзгартрилган - таҳр.) билан у президент номига ёзилган мурожаатни Озодликка юборганидан сўнг гаплашдик.

“19.07.2018 йил куни бизни ҳам ФНҚИЗниниг кадрлар тайёрлаш бўлимига киришимиз хақида сўралди. Кадрлар тайёрлаш бўлимида бизга иш ўринларини қисқариши муносабати билан ФНҚИЗ билан тузилган икки томонлама ўзаро шартнома 2 ойдан сўнг яъни 19.09.2018 йил куни бекор қилиниши ҳақида ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИни қўлимизга тутқазишди. Ахир биз ўз йўналишимиз ва мутахассигимиз бўйича ўз сохамизда мехнат қилмоқдамиз-ку?!” дейилган завод ишчиларидан келган хатда.

(Президент номига битилган арзномадан олинган парчалар таҳрирсиз берилмоқда)

ФНҚЗ Ёшлар иттифоқи кенгаши аъзоларидан келган хатнинг 1- бети
ФНҚЗ Ёшлар иттифоқи кенгаши аъзоларидан келган хатнинг 1- бети

Жаҳонгирнинг Озодлик билан суҳбат чоғида айтишича:

“Кимнинг иш стажи оз бўлса, ўша қисқартирилмоқда. Оиласида ёлғиз боқувчими, олий таълим муассасасида ўқиб, контракт пули тўлаяптими – буларни ҳисобга олишмаяпти. Масалан, мен бу йил ўқишга кирдим. Шуни айтсам ҳам, қулоқ солишмади. Нима учун пенсия олаётганлар ишда қолиб, биз ёшлар бўшашимиз керак?!”.

Жаҳонгир “заводда 5 минг нафарга яқин ишчи-хизматчи борлиги, раҳбарлари 3 минг киши қолиб, қолганлари қисқартирилиши” тўғрисида гапирганини айтди.

Бу рақамларнинг чин-сохталигини завод раҳбариятидан аниқлашнинг имкони бўлмади.

ФНҚЗ кадрлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими Озодлик саволига жавобан қисқартириш жараёни кетаётганини эътироф этди.

Бироқ бу жараённинг кўлами тўғрисида маълумот бермади.

Мулозимнинг айтишича, қисқартиришлар заводда ишлаб чиқариш ҳажми қисқариб кетгани билан боғлиқ.

“Бутун дунёда нефтга бўлган талаб қисқаряпти-ку, биздаги аҳволниям шу ҳолат билан изоҳлаш мумкин”, деб вазиятни тушунтирган бўлди ФНҚЗ кадрлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими.

Заводнинг бошқа раҳбарлари билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Завод директорининг мафкуравий, маърифий, ижтимоий ва умумий масалалар бўйича ўринбоасри Назир Тешабоев ушбу лавҳа ҳозирланаётган куни (6 сентябрь) вилоятнинг Қўштепа туманида пахта терими билан боғлиқ ташкилий ишлар билан банд эканлиги маълум бўлди.

Заводнинг 19 сентябрь куни ишдан бўшатиладиган ишчиси Жаҳонгирнинг айтишича, ФНҚЗ Ёшлар иттифоқи кенгашининг 18 аъзоси имзолаган, лекин Кенгаш раиси имзолмаган мурожаатнома ҳали президентга жўнатилгани йўқ:

“Мен бу хатни вилоят прокуратурасига ўқиттирдим. Шаҳар ҳокимиятининг котибига ўқиттирдим. Кейин мени қабулга ёздириб қўйишди. Келасиз, масалангиз балки ҳал бўлар, бўлмаса, бошқа иш топишингизга тўғри келади, дейишди. Президент Озодликдан ўқир, деб арзномамизни сизларга жўнатдик”.

ФНҚЗ Ёшлар иттифоқи фаоллари номидан президент Мирзиёев номига битилиб, Озодликка келган хатда, жумладан, мана бундай дейилган:

“СИЗ ЖАНОБИ ОЛИЙЛАРИтомонидан биз ёшларга оид чиқарган қарорларингизнинг ижроси шу тарзда давом эттирилса ёшларимиз ўртасида ҳуқуқбузарлик, ёшларнинг ишсизлик даражасининг кескин ортиб кетиши, пул топиш илинжида жиноят йўлига киришлик, чет элга мехнат қилиш учун кетишлик авж олмайдими?!”

Президентга мурожаат қилганларнинг ёзишича, заводда бир томондан қисқартириш кетмоқда, иккинчи томондан эса, завод директори иш сўраб келаётганларни шахсан қабул қилмоқда.

“Худдики биз ёшларнинг кўзимиз кўр қулоғимиз кар, хеч нарсани билмаймиз, эшитмаймиз. ФНҚИЗ да хар ойнинг охирги пайшанба ва жума кунлари иш сўраб мурожаат қилган фуқароларни директоримизнинг шахсан ўзлари қабул қилишади. Бундай холат хозир хам давом этмоқда... Хўш бир ўринли савол туғилади. Нега ва яна нима учун?! Корхонамизда иш ўрнини қисқартириш масаласи авж олган бир пайтда нега четдан фуқароларни ишга қабул қилиш ишлари давом этмоқда.?! Ёки биз коррупцион жамиятда яшаяпмизми?! Бундан ташқари ОЛТИАРИҚ НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ дан бир неча нафар ишчи-ходимлар ФНҚИЗ га ишга қабул қилинганликлари фикримизни яққол намоёндасидир. Агар фикримиз ёлғон бўлса бемалол ФНҚИЗ нинг ташқи кириш бўлимига ўрнатилган кузатув камераларида ёки Кадрлар Тайёрлаш Бўлимида чиқарилаётган буйруқларда хам кўриш мумкун”

ФНҚЗда шу кунларда давом этаётган қисқартириш жараёни сўнгги бир йилдан бери ўтказилаётган иккинчи жараёндир.

Ҳар ҳолда 2017 йилнинг майида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг Поп терминалида ишлаб келган 500 нафарга яқин киши доимий ишидан оммавий равишда бўшатилгани ва уларга касаначилик ишлари таклиф этилгани тўғрисида ишчиларнинг мурожаатларига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG