Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:54

Янгийўлда ҳоким фермер нўхатини ҳайдаттириб пахта эктирди


Тошкентнинг Янгийўл туманида фермер хўжалик ерлари пахта майдонларига айлантирилиши ваъжи билан нўхат экинлари вайрон қилинган.
Тошкентнинг Янгийўл туманида фермер хўжалик ерлари пахта майдонларига айлантирилиши ваъжи билан нўхат экинлари вайрон қилинган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида фермер хўжалик ерлари пахта майдонларига айлантирилиши ваъжи билан зироат экинлари вайрон қилинган. Тумандаги Grain Wheel фермер хўжалиги раҳбари Алишер Турсунов Озодлик билан суҳбатда бу йил 16 гектар майдонган чет элга экспорт қилиш учун нўхат эккани, ҳокимлик эса ўсиб турган нўхатни устидан ҳайдаб, ағдариб, ўрнига пахта уруғи эктирганини айтди. Аммо, Янгийўл тумани ҳокимининг ўринбосари​ фермерни нўхатни ноқонуний экканликда айблади.

Янгийўллик фермер Алишер Турсунов ўзининг Grain Wheel фермер хўжалигига бириктирилган 16 гектар ерга бу йил нўхат экиб, пахтага нисбатан бир неча баравар кўп даромад олишни режалаштирганди.

Лекин, фермернинг Озодликка арз қилишича, туман ҳокимияти ўсиб турган нўхат майдони устига трактор ҳайдаб, ўрнига пахта эктирган.

- Тошкентдан килосини 15 минг сўмдан нўхат уруғи олиб келганман. Гектарига 100 килодан уруғ кетган. 16 гектар майдонга экдик. Бундан ташқари минерал ўғит солганман,фосфор солганман, қалий солганман, ерни ҳайдаганман, экканман. Қуртга қарши дори сепганман. Тўртта-бешта шохли бўлиб, қатта бўлиб чиқувди. Ҳоким келиб трактор ташлаб ҳаммасини вайрон қилди, ўрнига пахта эктирди. Шунча меҳнат ва маблағ зое кетди, - дейди жиззахлик фермер Турсунов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:42 0:00
Бевосита линк

Мутахассислар Ўзбекистон мажбурий меҳнатга сабаб бўлаётган пахта яккаҳокимлигидан воз кечиб, маҳаллий иқлимга мос бўлган бошқа экинларни, жумладан дуккакли экинларни экишни йўлга қўйиш кераклигини айтишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўтган йили июн ойида Самарқандда фермер-деҳқонлар билан учрашув чоғида фермерларнинг пахта етиштириб даромад кўрмаётганлигини эътироф этган ва уни азобга тенглаштирган эди.

Фермер Алишер Турсунов ҳам президент айтганларини эътиборга олиб, нўхат экканини айтади.

- Бизни бу ерга сув чиқмайди. Шунинг учун бу ер кам сув талаб қиладиган нўхатга қулай. Нўхатдан кўпроқ фойда қилса бўлади, бу ерда. Биринчи экинида 16 тонна нўхат олса бўлади. Ҳозир бизни бозорда нўхатни килоси 10 минг сўмдан тепада. Чет элга бундан ҳам қиммат экспорт қилса бўлади. Мен пахта экишга қийналаётганим йўқ, ватаним учун экаман. Лекин, бу ерга сув чиқмайди, насос билан сув келтиргунча пахта қуриб қолади. Шунинг учун кам сув талаб қиладиган дуккакли экинлар эккандик-да, лекин ҳокимлик ҳамасини пайхон қилди, - дейди Grain Wheel фермер хўжалиги раҳбари Алишер Турсунов.

Янгийўл туманидаги бошқа хўжаликларда ерлар пахта майдонларига айлантирилиши ваъжи билан зироат экинлари вайрон қилинган.

Ҳокимятнинг бу амали туманда кўпларнинг норозилигига сабаб бўлди.

"Ҳайдамайсан деб, тракторни тагига ётиб олганлар бўлди," - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган бошқа бир янгийўллик фермер.

Янгийўлда ҳоким фермер нўхатини ҳайдаттириб пахта эктирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Озодлик фермер хўжаликларида зироат экинлари вайрон қилингани юзасидан Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Раҳимжон Рихсиёвдан изоҳ сўради.

Туманда қишлоқ хўжалик масалаларига масъул бўлган ҳоким ўринбосари Рихсиев вайрон этилган эксинлар ҳокимликнинг рухсатисиз экилган “ноқонуний экинлар” бўлганини айтди.

- Ноқонуний экинлар-да. Экинларни жойлаштируви туман ҳокимини қарори билан йил бошида тасдиқланади. Ерга ҳамма ўзича нарса экмайдику. "Размешение", деган нарса бор. Шу ҳужжатда у ерга нўхат экилади, деган жойи бўлмаган. Бир нарсани ерга қадашдан олдин ҳокимликдан рухсат олиши керак эди фермер, улар ўзбошимча эккан, - дейди Янгийўл тумани ҳокими муовини Раҳимжон Рихсиев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:06 0:00
Бевосита линк

Grain Wheel фермер хўжалиги раҳбари Алишер Турсунов эса нўхат экишга туман ҳокимлигидан оғзаки рухсат олганини айтади.

- Шуни ёзма ёздириб олсам бўлар экан, мен уларни оғзаки розилигига учиб нўхат экибман, - дейди Турсунов.

Ҳокимлик сув келиши қийин ерда қандай қилиб пахта етиштирмоқчи? Сув келиши қийин экан у ергапахтадан кўра камроқ сув ичадига дуккакли экинлар эккан фойдали эмасми?

Озодлик мухбирининг бу саволига Янгийўл тумани ҳокими муовини Раҳимжон Рихсиев қуйидагича жавоб берди:

- Ҳозир пахта билан ғаллага насос орқали сўғориладиган ерларга кетадиган электр энергиясини ҳукумат бу йилдан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берадиган бўлди. Олдинлари сув йўқ фермер хўжаликлари насосларга кетадиган электр нархини тўлаб, пахтадан даромад ололмаётган эди. Бу йилдан бошлаб пахта ва ғалла давлат буюритмаси бўлгани учун сув насосларига кетадиган электрни бюджет ҳисобидан қоплаб берадиган бўляпти, - дейди Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Раҳимжон Рихсиeв.

Мутахассислар Ўзбекистон мажбурий меҳнатга сабаб бўлаётган, давлат маблағлари совурилаётган пахта яккаҳокимлигидан воз кечиб, маҳаллий иқлимга мос бўлган бошқа экинларни экишни йўлга қўйиш кераклигини айтишади.

- Ўзбекистонда суғориладиган жойларда бир гектар ердан ўртача 1,5 тонна нўхат олиш мумкин. Меҳнат ва сув ҳам талаб қилмайди. Пахтага шунча меҳнат, сув. Ҳокимлик сувни насосига кетган электрни ҳукумат бюджетдан қоплаб беради, деяпти. Лекин, берибир давлатни пулику бу, давлатни пули кетяптику, - дейди фермер Алишер Турсунов.

Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Раҳимжон Рихсиeв ҳам пахтадан кўра қишлоқ-хўжалик махсулотлари етиштириш кўпроқ фойдали эканига қўшилади.

- Бизага бор-йўғи 3 минг гектар пахта қўйилган. Қолган 23 гектар еримизга зироат экинлари экилган. Тошкент вилоятида бизни туманимиз мева ва бошқа қишлоқ хўжалиши махсулотлари экспорти бўйича олди ўринда туради, - дейди Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари Раҳимжон Рихсиeв.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари пахта етиштириш бюджет ташкилоти ходимларининг мажбурий меҳнати эвазига амалга ошиши ва ундан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганликларини айтиб келишади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам пахта етиштиришдан ҳатто фермерлар ҳам фойда кўрмаётганини ўз чиқишларида кўп марта айтган.

XS
SM
MD
LG