Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:12

Ота-онасининг қанча қарзи борлигини билиб келиш ўқувчиларга уй вазифаси қилиб берилди


МИБ ишини нега ўқувчи қиляпти? 
МИБ ишини нега ўқувчи қиляпти? 

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида аҳолининг табиий газ, электр қуввати ва сувдан қарздорлигини аниқлашга мактаб ўқувчилари жалю этилди.

26 март куни тумандаги ҳар бир мактабнинг 6-9 синф ўқувчиларига уйидаги газ, электр ва сув ўлчагичлари кўрсаткичлари ва охирги тўловлар ҳақидаги маълумот сўралган анкетани уч кун ичида тўлдириб келиш вазифаси юклатилди.

Анкетани берилган муҳлатда тўлдириб келмаганлар “қаниқарсиз баҳо” қўйилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Фарзанди Янгийўл туманидаги 5- сонли мактабга борадиган Н.В.нинг Озодликка айтишича, газ, электр ва сув ўлчагичлари кўрсаткичлари ва охирги тўловлар ҳақидаги маълумот сўралган анкета унинг 6-синфга борадиган қизига ҳам берилган.

- Нима асосда мактаб ота-оналарнинг уй тўловлари, коммунал қарздорлигига қизиқяпти? Бунга мактабнинг нима алоқаси бор? Нега Мажбурий ижро бюроси бажариши керак бўлган ишни ўқувчилар қилиши керак? Мени шу саволлар ўйлантиряпти. Бундан ташқари анкетани тўлдириб бормаганлар қониқарсиз баҳо олишлари ҳақида огоҳлантирилибди. Бу фақат бизнинг 5-сонли мактабдами ёки барча мактабларда бўляптими?, - дейди фарзанди Янгийўлдаги 5-сонли мактабга борадиган Н.В.

Янгийўл туманида мактаб ўқувчиларга берилган коммунал тўлов анкетаси.
Янгийўл туманида мактаб ўқувчиларга берилган коммунал тўлов анкетаси.

Озодлик мухбири Янгийўл туманидаги бир неча мактабга қўнғироқ қилди ва у мактабларда ҳам ўқувчиларнинг коммунал тўлов анкетасини тўлдиришга вазифалантирилганликларини аниқлади.

Бу уйга вазифа эмас...

Тумандаги мактаб директорларидан бири Озодлик билан суҳбатда бу ҳақдаги буйруқ Мажбурий ижро бюроси сўрови асосида туман ҳокимлигидан берилганини айтди.

- Ўқувчиларга эртагача муҳлат берилган. Книжканинг рақамини, ҳисоблагичдаги газ, свет, сув кўрсатгичларини тўлдириб, олиб келиб беришлари керак. Бу ўқувчиларга берилган уй вазифаси эмас, буйруқ. Мажбурий ижро ходимлари уйма-уй юриб одамлар тинчлигини бузмасин, деб шунақа қилиняпти. Ўқувчилар тўлдириб келган анкетадаги маълумотлар компьютерга солинади. Қарз бўлса, кейин уйларига почта орқали хатлар юборилади, қарзлар ундирилади, - деди тумандаги исми сир қолишини истаган мактаб директорларидан бири.

Янгийўл туманидаги бошқа бир мактабнинг директори ҳам туман ҳокимлигидан шундай буйруқ бўлгани ва шу буйруқ асосида ўқувчиларга анкеталар тарқатилганини айтди.

- Ҳокимият бизга ёрдам беринглар, деб илтимос қилди. Кейин Мажбурий ижродагилар анкеталарни бизга олиб келиб беришди. Биз ҳокимиятнинг топшириғини бажаряпмиз, - деди мактаб директори.

МИБ: Балоғатга етмаганларни бундай ишга жалб этиш нотўғри

Фарзанди Янгийўл туманидаги 1-сонли мактабга борадиган Баҳодир ака ўзи ва бошқа ота-оналарни ҳам коммунал қарздорликни аниқлашга ўқувчилар ишга солинганидан таажжубда эканлигини айтади.

- Ўзлари келишса бўладику? Мажбурий ижродагиларни ишику бу, нима қилади болаларимизни бу ишга аралаштириб? Мени уйимдаги маълумотни нега мактабдагилар билиши керак?, - дейди Баҳодир ака.

Озодлик мазкур холат юзасидан Янгийўл тумани ҳокимлигига боғланди.

Ҳокимлик мулозими бу ҳақда Озодликка изоҳ беришни истамади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Озодлик боғланган мулозими эса: "Бу холатдан хабаримиз йўқ, коммунал тўлов қарзларини аниқлаш ишига балоғатга етмаганларни жалб этиш нотўғри ва биз бунақа топшириқ бермаганмиз", - деб жавоб қилди.

Янгийўл туман Халқ таълими бўлими мулозими эса, Озодлик саволига жавобан ўқувчиларнинг анкета тўлдиришга жалб этилишининг ўқув жараёнига алоқаси йўқлиги, бу ўқувчиларнинг баҳоларига ҳам таъсир этмаслигини айтди.

- Ўқувчиларга тўлдириб келмаганларга "2" баҳо қўйилади, деб айтилаётгани йўқ. Бу бўлмаган гап. Бу ўқишдан ташқари жамоатчилик иши, - деди Янгийўл тумани Халқ таълими бўлими мулозими.

Ўқувчилар ҳам масъулиятга ўргансин-да...

Янгийўл туманидаги мактаб ўқитувчиларидан бири ўқувчиларнинг коммунал қарздорликни аниқлашга жалб этилгани уларни кичкиналигидан масъулиятни ҳис қилишга ўргатишда фойдадан холи бўлмайди, деган фикрни билдирди.

- Мажбурий ижро уйма-уй юрмайлик, ўқувчиларнинг ўзлари тўлдириб келсин, деяпти. Ўқувчилар ихтиёрий қиляпти, нимаси ёмон бунинг? Ҳеч ким уларга тўлдирмасанг "2" баҳо қўямиз, деётгани йўқ. Ўқувчиларимиз ҳам масъулиятни хис қилишни ўргансин-да, - дейди янгийўллик ўқувчи.

Ўтган йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бош прокуратура ҳузурида тузилган Мажбурий ижро бюроси МИБ аҳолининг электр ва газдан қарзини мажбуран ундиришга киришди.

Янги тартибга кўра, қарз тўланмаган тақдирда ундирув мажбурий тартибда қарздорнинг мол-мулкига қаратилади ҳамда унинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиши тақиқланади.

Наманганда газ ходимларини пичоқ ва болта билан қарши олишди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00

Ўтган давр ичида МИБ вакиллари аҳолига куч қўллаётгани ва икки ўртада жанжал чиққани ҳолатлари ҳақида Озодлик хабар берган.

XS
SM
MD
LG