Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:00

72 ёшли фаррош: Ҳоким ҳаммани олдида онамни сўкди...


Ҳокимлик ҳузурига борган нафақахўр ҳақорат эшитганини иддао қилди.
Ҳокимлик ҳузурига борган нафақахўр ҳақорат эшитганини иддао қилди.

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида яшовчи 72 яшар нафақахўр Муҳаббат Султонова Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокимини ҳақорат қилганликда айблади. У ҳақорат масаласида прокурор, милиция ёки вилоят ҳокимлигига шикоят қилиш фойдасиз экани боис тўғридан тўғри бу ҳақда президент порталига мурожаат қилгани, лекин ҳануз жавоб олмаганини айтди. Аммо, Ширин шаҳри ҳокими нафақахўр иддаоларини инкор этди.

40 йил Ширин шаҳри ҳокимлигида фаррош бўлиб ишлаган 72 яшар Муҳаббат Султонова шаҳар ҳокими уни Озодликка шикоят қилгани учун ҳақоратли сўзлар билан хўрлаганини айтади.

- Фарзандларимга уй сўраб ҳокимга мурожаат қилган эдим. Лекин, у мени ёмон гаплар билан қувиб солди. Кейин Озодликка бу ҳақда гапирдим. Шундан сўнг у ҳаммани олдида онамни сўкди. “Ўзингниям, Озод каналингниям ......”, деб ҳақорат қилди. Қон босимим ошиб касалхонага тушиб қолдим. Ҳали шу пайтгача ҳеч бир ҳоким мени онамни сўкмаган эди, - дейди Муҳаббат Султонова.

Аммо Озодлик суҳбатлашган Ширин шаҳри ҳокими Илҳом Бегалиев нафақахўрни туҳмат қилаётганликда айблади.

"Сўкканим йўқ"

- Мен ҳеч кимни сўкканим йўқ, сўкмайман ҳам. Мени устимдан туҳмат қилишмасин. Ҳар битта гапимга жавоб бераман, ҳуқуқ-тартибот органлари бор-ку, - дейди Бегалиев.

Лекин, Султонова ҳақорат масаласида прокурор, милиция ёки судга шикоят қилиш фойдасиз экани боис тўғридан тўғри бу ҳақда президент порталига мурожаат қилгани, лекин ҳануз жавоб олмаганини айтди.

Ширин шаҳри ҳокимининг сўконғичлиги ҳақида ҳокимликда ишловчи мулозим ҳам Озодликка шикоят қилди.

"Ўзидан катталарга ҳам сенсирайди, ҳурматсизлик қилади, аёл-эркак борми, сўкиниб гапиради. Ўзи 78 йил бола. Бошқа ҳокимларни видеолари чиқиб кетганидан кейин, булар анча босилиб қолди, лекин бари бир сўконғичлиги бор," дейди исми сир қолишини истаган мулозим.

Раҳбарларнинг қўл остидагиларни ёки оддий фуқароларни ҳақорат қилишлари Ўзбекистонда кенг тарқалган.

Ҳокимдан калтак еган директор: Ҳоким раҳбарларни нафақат уради, балки тепадиям
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:17 0:00

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани тасвирланган видео 12 сентябр куни Инернетда тарқалганди.

Каримов мероси

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг ишонишича, ҳукумат идораларида юқори лавозимларни эгаллаган шахслар орасида ахлоқсизлик ва зўравонлик марҳум президент Каримов даврида кучайган.

- Муштумзўрлик, сўконғичлик, ҳурматсизлик Каримов президентлиги даврида кўпайди. Совет режими ёмон эди, лекин сўконғичлик ёки муштумзўрлик йўқ эди у пайт. Ҳозирги Ўзбекистондаги муштумзўрлик бу Каримов президентлигининг меъроси, - дейди Тошпўлат Йўлдошев.

XS
SM
MD
LG