Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:46

МХХнинг янги раҳбари ҳақида нималар маълум?


Абдуллаев, Ихтиёр Бахтиёрович 1966 йилда Фарғонанинг Учкўприк туманида туғилган.
Абдуллаев, Ихтиёр Бахтиёрович 1966 йилда Фарғонанинг Учкўприк туманида туғилган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимини 1995 йил ёзидан буён узлуксиз эгаллаб келган Рустам Иноятовнинг ўрнига тайинланган Ихтиёр Абдуллаев ким? Интернетдаги очиқ манбаларда у ҳақда қуйидаги маълумотлар мавжуд:

Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев 1966 йилда Фарғонанинг Учкўприк туманида туғилган.

Шу туманда яшовчи журналист Шарифа Мадраҳимованинг Озодликка айтишича, Абдуллаев Учкўприк туманининг Тўқайтепа қишлоғида туғилган ва шу қишлоқдаги 17-сонли мактабда ўқиган.

"Отаси Бахтиёр ака узоқ йил Гулистон шаҳрида ГАИ бошлиғи бўлиб ишлаган. Мени ўзим уни синглиси билан "Ҳумо" газетасида бирга ишлаганман, - дейди фарғоналик журналист.

1983-1988 йилларда Абдуллаев Россиянинг Пермь Давлат университетида ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича ўқиган.

Ўқишни тугатиб, Ўзбекистонга қайтгач, Абдуллаев 1988-1995 йилларда Фарғона вилоят судида суд ижрочиси, кейин Фарғона вилоят Адлия бошқармасида бош маслаҳатчи, Жиноят ишлари бўйича вилоят суд коллегияси раиси лавозимларида ишлаган.

Абдуллаев 1995 йилда Ўзбекистон президенти маъмуриятига ишга ўтган.

Рустам Иноятов кетди. МХХ нима бўлади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00

Дастлаб у президент аппаратида фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референт, кейинчалик Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг ёрдамчиси бўлиб ишлади.

2000 йилда Ихтиёр Абдуллаев Андижонга ишга ўтди. У 2001 йилгача Андижон вилоят судьяси вазифасини бажарди.

2001 йилда Абдуллаев яна президент маъмуриятига қайтди.

У Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси муовини лавозимига тайинланди.

2002-2006 йилларда Абдуллаев Ўзбекистон Адлия вазирининг биринчи муовини, 2006-2007 йилларда Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2007-2009 йилларда эса Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлади.

2009 йилдан 2015 йилгача эса, Абдуллаев Президентга Кадрлар бўйича маслаҳатчи бўлди.

Ихтиёр Абдуллаев 2015 йилда Бош прокурор вазифасига тайинланди ва 2018 йилнинг 31 январигача, яъни МХХга раҳбар этиб тайинлангунга қадар ушбу лавозимда ишлади.

"Узоқ йил адлия тизимида ишлаган мутахассиснинг МХХга раҳбар этиб тайинланганидан ҳурсанд бўлдик. МХХни бўшаган раҳбарига ўхшаб ҳаммани нафратига дучор бўлмасин, ҳурматини қозонсин, деб умид қиламиз", - дейди Фарғонанинг Учкўприк туманидан бўлган журналист Шарифа Мадраҳимова.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда "Абдуллаев балки яхши ҳуқуқшуносдир, лекин давлат хавфсизлиги бўйича умуман мутахассис эмас, у бу ишни эплай оладими экан", деган фикрлар ҳам билдирилмоқда.

XS
SM
MD
LG