Линклар

Шошилинч хабар
19 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:46

Гўшт нархи 25 фоизга ошиши ортидан қурбонлик қилувчилар сони камайган


Ўзбекистонда гўшт нархининг кескин ошиши ортидан¸ маҳаллий кузатувчиларга кўра¸ бу йилги Қурбон ҳайитида жонлиқ сўювчилар сони сезиларли даражада камайган. Шу кунларда Тошкент бозорларида ўртача қўй 1 миллион сўм (қора бозор курсида 125 АҚШ доллари), қорамол эса 4-5 миллион сўм (қора бозор курсида 600-650 АҚШ доллари) атрофида сотилмоқда.

Қурбон Ҳайити арафасида Тошкент "Халқа йўли" ёқасидаги халқ орасида "бетонка" деб аталувчи ҳудудда ташкил этилган сайёр мол бозорида савдога чиқарилган эчки, қўй, сигирларни кўриш мумкин.

Тошкент халқа йўли ёқасида савдога чиқарилган қўйлар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк

31 август куни бу сайëр бозорга борган Озодлик мобиль мухбирига кўра¸ бозорда харидор сийрак:

- Ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида гавжум бўладиган мол бозорида xаридор кам. Кўпчиликнинг чўнтаги кўтармаяпти, - дейди Озодлик мобил мухбири.

Тошкент халқа йўли ёқасидаги халқ орасида Бетонка деб аталувчи ҳудудда ташкил этилган сайёр мол бозорида савдога чиқарилган эчки, қўй, сигирларни кўриш мумкин.
Тошкент халқа йўли ёқасидаги халқ орасида Бетонка деб аталувчи ҳудудда ташкил этилган сайёр мол бозорида савдога чиқарилган эчки, қўй, сигирларни кўриш мумкин.

Озодлик суҳбатлашган сотувчиларнинг ўзлари ҳам бу йил нархлар қимматлиги сабаб қурбонлик учун жонлиқ олувчилар ўтган йилдагидан анча камайганини айтишади:

- Тўғри, қиммат, лекин биз арзонга сотолмаймиз, бизга ҳам келиши қиммат бўлаяпти, - дейди "бетонка"га қўй-қўзиларни сотгани чиққан савдогарлардан бири.

Бозорда сотувчилар мол ва қўйнинг вазнига қараб, тирик вазннинг ҳар килосига 35-40 минг сўмдан нарх белгилашган.

Бу эса ўтган йил айни мавсумдаги нархдан қарийб икки баробар кўпдир.

- Битта қўй бир миллион сўмдан тепада бўлаяпти. Ўтган йил бу пулнинг ёнига сал қўшсангиз мол олса бўлар эди. Нарх-наво ошаяпти, ойликлар аввалгидай, - дейди қурбонликка қўй олгани келган тошкентлик харидор.

Фермерлар қорамолни боқиш харажатлари ошгани учун унинг нархини ҳам кўтаришга мажбур бўлаётганликларини айтишади.
Фермерлар қорамолни боқиш харажатлари ошгани учун унинг нархини ҳам кўтаришга мажбур бўлаётганликларини айтишади.

Вилоятларда оилаларнинг даромади пойтахтдагига қараганда анча паст.

Лекин мол ва қўй нархи вилоятларда Тошкентдагидан кам эмас.

Андижонлик қассоб Бунёдбек ҳам нарх-наво қимматлигидан бу йил қурбонлик қилишни хоҳловчилар камайганини айтади:

- Ўтган йили Ҳайит арафасида буюртма жуда кўп бўлар эди. Бир ҳафта олдин айтиб қўйишарди. Бу йил жуда кам. Сабаби - қимматчилик. Жонлиқ килосига ўртача 37 минг сўм бўляпти-да, имконияти борлар қиладида буни, ҳозир кўпчиликни имконияти тўғри келмаяпти, - дейди Бунёдбек.

Хоразмлик блоггер Shuhdil Қурбон ҳайити арафасида Шовот туманидаги “Пир Бозор”дан тайёрлаган виделавҳасида ҳам қўй ва мол нархлари қимматлаб кетганини кўриш мумкин.

Тошкентнинг Бўка туманида яшовчи чорвадор фермер Озодлик билан суҳбатда қорамолни боқиш харажатлари ошгани учун унинг нархини ҳам кўтаришга мажбур бўлаётганликларини айтди:

- Ем ошиб кетaяпти. Битта буқани бўрдоқига боқиш учун ҳар куни унга ўртача 9 килограмм ем, 3 кило шрот, 2 кило кепак, 3 кило шелуxа ва 1 кило майдаланган маккажўхори ёки буғдой аралашмаси берилади. Бундан ташқари, кунига қўшимча 8 кило атрофида беда ёки дағал хашак бериб борилади. Бир боғ беда 10- 12 минг сўм, сомон 2 минг, шрот 1800-1900 сўм. Комби-кормни олдин ун кoмбинатларидан олардик. Масложир комбинатидан шелуxа олардик. Ҳозир уни лимит қилиб қўйган. Заводдагидан 500-700 сўм юқори нархда қўлда олаяпмиз. Кўрaяпсизми, қора мол боқишнинг ўзи бўлмаяпти. Буни устига ҳар кунлик меҳнати бор, - дейди бўкалик фермер.

Ўзбекистонда бу йилги Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади.
Ўзбекистонда бу йилги Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади.

Ўзбекистонда бу йилги Қурбон ҳайити 1 сентябрда нишонланади. Ислом ақидаларига кўра¸ бу ҳайитда қурби етган мусулмоннинг қурбонлик келтириши, сўйилган гўштни бева-бечораларга тарқатиши вожиб амал саналади.

XS
SM
MD
LG