Линклар

Шошилинч хабар
24 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:02

Сардоба бўйича ёпиқ маҳкама "давлат сирлари" билан боғлиқ - Олий cуд


Президент Мирзиёев Сардоба сув омбори лойиҳаси муаллифи, “Ўзбекгидроэнерго” АК бошқаруви раиси ва сенатор Абдуғани Сангинов билан ҳодиса саҳнида. Сангинов тўғон ёрилишини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссияси аъзоси бўлган - Президент Матбуот Хизмати
Президент Мирзиёев Сардоба сув омбори лойиҳаси муаллифи, “Ўзбекгидроэнерго” АК бошқаруви раиси ва сенатор Абдуғани Сангинов билан ҳодиса саҳнида. Сангинов тўғон ёрилишини ўрганиш бўйича тузилган ҳукумат комиссияси аъзоси бўлган - Президент Матбуот Хизмати

Ўзбекистон Олий суди Сардоба фожеаси юзасидан Тошкентда бошланган маҳкама жараёнининг махфийлаштирилганини "давлат сирлари" билан изоҳлади.

Олий суд матбуот хизмати 25 декабрь куни тарқтаган расмий ахборотда айтилишича, "ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилмоқда".

Душанба куни Сардоба тўғонининг ўпирилиши юзасидан Тошкентда бошланган ёпиқ маҳкама жараёни ҳақида Озодлик 24 декабрь куни хабар берганди.

Олий суд хабарида айтилишича, судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганлик айби қўйилган.

Озодлик манбаларига кўра, ҳозирча илк маҳкама 21 декабрь куни бўлган ва фақат 2 ярим соат давом этган. Манбалар иш материаллари ёпиқ судда кўрила бошлагани, судланувчиларнинг қариндошлари ҳам маҳкамага қўйилмаётганини билдирди.

Сардоба фожиаси сабабларини сув омборини қурган Сангиновнинг ўзи тафтиш қилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:21 0:00

Исми сир қолишини истаган маҳкама адвокатларидан бири 20 дан ортиқ адвокатнинг ҳар биридан жиноят иши тафсилотларини сир сақлаш ҳақида тилхатлар олинганини иддао қилди.

Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ, инсон шаъни-қадр қиммати, давлат сирларига тааллуқли бўлмаган жараёнлар очиқ судларда кўрилиши лозим.

Маълум бўлишича, мазкур жиноят иши умумий жиноят ишининг процессуал тартибда ажратилган бир қисмидир. Жиноят ишининг бошқа қисмлари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жиноят иши материалларига кўра, дастлабки жиноят иши доирасида етказилган зарар миқдори 45 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, жиноят иши фигурантлари мазкур зарарнинг бир қисмини қоплаган.

Суд мажлиси 28 декабрь куни давом эттирилиши айтилган. Унда Бош прокуратура Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан белгиланган давлат айбловчиси судланувчиларга нисбатан илгари сурилаётган айблов хулосасини ўқиб эшиттириши кутилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов 6 октябрь куни берган баёнотида, ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс тергов қилинаётганини билдирган эди.

Бу шахслар орасида “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдорлари борлиги айтилган.

Терговга жалб этилганларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланган.

“Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, деганди Акмал Бурхонов.

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида, расмий маълумотларга кўра, 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.

Уйлари бузилганлар орасида ҳануз бошпанасиз яшаётганлари талай ва уларнинг бир гуруҳи, 1 октябрь куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, "Дўстлик" маҳалласида яшовчи саккиз фуқаро Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қабулига еттинчи марта арз қилиб борганди.

Сардоба тошқинида уйлари вайрон бўлган бир гуруҳ фуқаролар ҳукумат ваъда қилган 40 миллион сўмлик ёрдам пули ва уй-жой ўзларига берилмаганидан шикоят қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG