Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:23

"Қўрқитиш акти". Яқинлари ва тармоқлар Отабек Сатторийга сўралган жазодан ларзага келди


Блогер Отабек Сатторий Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида, 11 март, 2021
Блогер Отабек Сатторий Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида, 11 март, 2021

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий иши бўйича 4 май куни бўлиб ўтган маҳкамада сўз олган прокурор судланувчига 11 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Танқидий чиқишлари билан танилган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 3 та моддаси билан жами 8 та айблов эълон қилинган.

Маҳаллий нашрлар хабарларига кўра, кечаги судда прокурор блогерга қўйилган айбловлардан учтасини рад этиб, бештаси бўйича айбдор деб топишни сўраган.

Блогернинг адвокати, суд жараёнида прокурор томонидан сўралган жазони асослайдиган далил ва исботлар тақдим қилинмади, деган хулосани таъкидлади.

Оиласи эса, 4 май кунги суд мажлисига, Сатторий суд залидан озод қилинади, деган умидда боргани, 11 йиллик жазо сўралганидан ларзага келганликларини айтмоқда.

Тармоқларда танқидчи блогерга сўралган жазо Сардоба фожиаси айбдорларига қўллангани айтилаётган жарима жазоси билан қиёсланмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис депутати Кушербаев буни “даҳшат”, таниқли блогер Зафарбек Солижонов “халқдаги ишонч қолдиқларининг чилпарчин бўлиши”, блогер Отабек Бакиров эса “қўрқитиш акти” деб баҳолади.


Блогернинг синглиси: шокдамиз!

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий иши бўйича 4 май куни бўлиб ўтган маҳкамада сўз олган прокурор судланувчига 11 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Ушбу мажлисда қатнашган Фарангиз Алимова - блогернинг синглиси акасига бундай жазо сўралишинит умуман кутмаганини айтади:

“Биз бирор енгил жазо билан суд залидан озод қилишади, деган умидда боргандик. Прокурорнинг гапи бизга даҳшатли зарба бўлди! Ҳалиям шокдамиз! Акам: “Айбловга рози эмасман, бўйнимга олмайман! Мен жиноят қилмадим, телефон ҳам сўрамадим! Мен фақат президентимга ишонаман!” деди”.

Фарангиз Алимова 10 майга белгиланган навбатдаги маҳкамада ҳукм кутилаётганини айтаркан, акасининг нисбатан жиноят ишининг Сурхондарё вилоятида кўрилаётганидан норозилигини билдирди.

Алимовага кўра, Сатторий шу вилоят амалдорларини муттасил танқид қилиб келгани боис унга нисбатан айни вилоятдаги судловнинг холислигига оиласи ҳам, блогер акаси ҳам ишонмаслигини айтади.

“Шу кунгача акам билан бирор марта учраштиришмади, ҳатто ота-онамга кўрсатишмади. Болаларини кўрмади бирор марта. Суд жараёнига ҳам ҳар сафар жанжал билан зўрға кирдик. Қаршилик катта бўляпти. Акам ҳақсизлик, туҳматга учради!”

Адвокат: 15 суткалик ҳибсга арзийдиган айби йўқ

Блогер Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлетов ҳам, ўз ҳимояланувчисига 11 йиллик қамоқ жазоси сўралишини кутмаганини айтади:

"Ҳимояланувчимнинг нафақат 11 йиллик қамоқ, 15 суткалик ҳибсга арзийдиган айби йўқ. Чунки, бу иш тахминлардан иборат, бундан ташқари ҳар битта эпизодни мустаҳкамлаш, айбини тасдиқлаш учун бирорта процессуал ҳаракат қилинмаган. Жиноят ишида сохталаштириш ҳаммаси. Эътирозларимиз эса инобатга олинмади".

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк

Тармоқлардаги шок

Танқидий чиқишлари билан танилган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга Ўзбекистон Жиноят кодексининг 3 та моддаси билан жами 8 та айблов эълон қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 4 май кунги мажлисда прокурор айбловдан 3 тасини рад қилган, қолган 5 таси бўйича судланувчига 11 йиллик қамоқ жазоси сўраган.

Олий Мажлис депутати, бошидан буён Отабек Сатторий ҳимоясига чиқиш қилиб келаётган Расул Кушербаев: “Суд ишида қатнашаётган прокурор Сатторийга 5 та иш бўйича айблов қўйилганини билдириб, унга 11 йил "қамоқ" жазоси беришни сўрабди. Даҳшат…” деб ёзди.

Таниқли журналист ва блогер Зафарбек Солижонов эса, блогерга берилган жазони шу кунда бир йиллиги хотирланган Сардоба фожиасининг айбдорларига қўллангани айтилган жазо билан қиёслади:

“2 аёл, 4 эркак ҳалок бўлган, 1 нафар инсон бедарак кетган ва давлатга қуриш, қайта қуриш, оқибатларини бартараф этишга миллиардлаб доллар зарар келтирган Сардоба фожиаси айбдорларига прокурор ёпиқ судда 700 доллар атрофида жарима сўраганмиш.

Мақсади муаммони ёритиш, телефонини синдиришганига янгисини сўраган, ҳеч кимнинг ўлимига сабаб бўлмаган, давлатга миллиардлаб зарар келтирмаган блогер Отабек Сатторийга эса очиқ судда прокурор 11 йил сўраган. Иккала ҳолатда ҳам нуқтани суд қўяди. Лекин бир нарсани унутмаслик керак: ҳукм қонуний бўлиши, бироқ адолатли бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу каби ҳолатлар иқтидорга келган кунидан бошлаб адолатни 3 марталаб байроқ қилиб олган Мирзиёев даврида халқдаги ишонч қолдиқларининг чилпарчин бўлишига олиб келиши мумкин.”


Яна бир блогер Отабек Бакиров эса буни “сўз эркинлиги ҳудудини кенгайтириш истакларига қарши қўрқитиш акти”, деб баҳолади:

“Рухсат этилганидан ортиқ танқид қилаётган шахс ҳатто берган қарзини қайтариб олиши ёки кўрсатган хизмати учун ҳақ олиши пора олиш сифатида таснифланишгача етиб бориши мумкинлигини ўзига тасаввур этиши лозим”. “Ҳар қандай авторитар режимнинг бронзалашуви мутлақ ҳокимият эгаси бўлган маҳаллий ҳокимиятлардан бошланади. Ҳудудларда, агар бунга истак бўлса, исталган одамни бадном қила олиш мумкин”.

Ҳукм 10 майда кутилмоқда

Мазкур иш бўйича галдаги маҳкама шу йил 10 майига белгиланган, унда суд ҳукми ўқилиши кутилмоқда.

Telegram ва YouTube порталидаги “Халқ фикри” видеоблогидаги танқидий чиқишлари билан танилган Отабек Сатторий шу йилнинг 30 январида Термиздаги уйидан фуқаро кийимидаги ходимлар томонидан олиб кетилганди.

Блогер устидан маҳкама жараёни 11 март куни Музработ туман судида бошланган.

"Ҳамма менга қарши" - Отабек Сатторий судида гувоҳлар ва қўшимча гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:39 0:00

Қатор халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди. Ташкилотларнинг ишонишича, блогер коррупцияга қарши курашгани ортидан сохталаштирилган жиноят иши асосида қамоққа олинган.

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарияти “Агарда очиқлик ва сўз эркинлиги курси давом этмаса, ахборот маконимизни яна бошқаларга бериб қўйишимиз ҳам мумкин”, деган баёнот билан чиқди.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишланган тадбирда сўз эркинлигининг ҳам “масъулият ва жавобгарлиги” борлигини ҳам таъкидлаган.

“Бу чекловлар қонун ва заруриятдан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, шахснинг ички ҳаёти, давлат, жамоат ва соғлиқ хавфсизлиги ҳамда қадриятлар ҳимояси билан боғлиқ бўлиши мумкин”, деб айтган АОКА расмийси.

Шу йилнинг 31 мартида президент Мирзиёев Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга мувофиқ давлат раҳбарини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернетда ҳақоратлаш, уни туҳмат қилишда айбланганлар 5 йилгача қамалиши мумкин.

Шунингдек, Жиноят кодексига, ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқлар орқали оммавий норозиликка даъват учун ҳам жавобгарлик киритилди.

Ўзбекистонлик ва хориждаги мустақил журналистлар, халқаро ташкилотлар янги қонунчилик сўз эркинлиги ва журналистлар фаолиятини чеклаши мумкинлигидан хавотир билдирмоқдалар.

Мирзиёев оиласи ва юқоридаги коррупция - ўзбек матбуоти ҳануз ёзолмаётган мавзулар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:48 0:00

XS
SM
MD
LG