Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:18

Самарқанд театри “25 йиллик қўрқувдан қутулиш” ҳақида спектакль қўйди


"Кўчки" спектаклидан саҳна кўриниши.
"Кўчки" спектаклидан саҳна кўриниши.

Юз ëш билан юзлашган Самарқанд театри “Қўрқувга қарши жаsорат” мавзусидаги спектаклни намойиш қилди. Таниқли турк драматурги Тунжар Жужанўғли (Tuncer Cucenoglu) қаламига мансуб психологик драмада бир қишлоқ аҳолисининг қандай қилиб қўрқувдан холос бўлгани акс эттирилади. Шу кунгача дунëнинг 50 дан ортиқ саҳналарида қўйилган “Кўчки” дея номланган бу асар мунаққидларига кўра, Самарқанд театри саҳнасида актуаллик касб этган.

Ўзбекистонлик театр режиссёри ва мунаққид Жўрабек Рўзметовнинг айтишича¸спектакл “Жамиятдаги бугунги ўзгаришлар анатомиясини” томошабинга “Яққол ва лўнда қилиб етказган актуал асардир”.

Самарқанд давлат мусиқали драма театри директори Баҳодир Шарафовнинг Озодлик мухбирига 16 январь куни айтишича¸ ”Кўчки” спектакли “Бугунги сиëсий ўзгаришларни акс эттирадиган ва одамлар идрокидаги қўрқувни йўқ қиладиган асар сифатида саҳналаштирилди.

Драматург Тунжай Жужанўғли
Драматург Тунжай Жужанўғли

Шарафовнинг айтишича, “Кўчки” спектаклининг тақдимотига махсус келган турк драматурги Тунжар Жужанўғли спекталь ижросига жуда яхши баҳо берган.

Озодлик мухбири билан суҳбатда турк драматурги Тунжар Жужанўғли Самарқандда қўйилган спектакль ижросини "мукаммал" деб атади:

-Валижон яхши режиссер¸ актерлар ансамбли юқори даражада. Энг муҳими томошабин саҳнада бўлаëтган томошани ич-ичдан англаганига гувоҳ бўлдим. Кўчки бир мажоз бўлса¸ ҳар бир миллатнинг бир кўчкиси бор¸ дейди Тунжар Жужанўғли Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Спектаклни томоша қилган мунаққид Акмал Ризаев бу асарни “ўзбек театр санъатининг ютуғи” деб атади:

- Спектаклда юзи сийқалашмаган¸ хонтахта кино ëки чучмал клипларда тушмаган актёрларнинг ўйчан қиëфасини кўрамиз. Воқеа катта тоғлар билан ҳар томондан ўралган, манзили номаълум қишлоқда юз беради. Бу қишлоқ аҳолиси йилнинг 9 ойида баланд овозда гаплашишмайди, овоз чиқариб кулишмайди, дейди суҳбатдош.

Унга кўра¸ спектакл қахрамонлари қор кўчишидан қўрқишади.

Самарқанд театри “25 йиллик қўрқувдан қутулиш” ҳақида спектакль қўйди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:32 0:00
Бевосита линк

Тунжар Жужанўғли ëзган асар қахрамонлари “кўчки кўчиш хавфи йилнинг тўққиз ойи давом этади“ деб ўйлашади ва атиги уч ой давомида маҳаллий аҳоли бақириб-чақириши, қуролдан отиши, тўй-томоша қилиши, чақалоқ дунёга келтириши мумкин бўлади.

Мунаққид Акмал Ризевга кўра¸ драма тугуни ана шу воқелик устига қурилади:

- Тўққиз ой жим юриш буюрилган. Бу вақтда бўйида бўлган келинлар ўлдирилади. Чунки улар қишлоқ осойишига таҳдид солмаслиги лозим. Тақдир тақозаси билан ана шу кўчки хавфи кучайган бир пайтда қишлоқдаги бир оилада чақалоқ дунёга келиши кутилади. Бу келин боласи билан бирган қишлоқ аҳолисиниг тинчлиги учун қурбон бўлиши керак. Аммо аëлнинг эри бу ҳолатга исëн қилиб тўппончадан ўқ узади. Худди шу пайтда қишлоққа ҳеч қандай кўчки ҳавф солмагани маълум бўлади. Қишлоқ аҳолиси шунча йил бекорга қўрқиб юргани маълум бўлади¸ дейди мунаққид.

Ризаевга кўра¸ Ўзбекистонда биринчи бўлиб Самарқанд театри “25 йиллик қўрқувдан қутулиш” ҳақида спектакль ярата олган.

Ўзбекистонлик театр режиссёри ва мунаққид Жўрабек Рўзметовнинг айтишича¸ спектакл “бугунги кун билан шу қадар боғлиқки¸ томошабин худди ўзини ойнада кўргандек бўлади”.

Таниқли рассом Баҳром Сафоев саҳна безакларини яратган ва режиссёр Валихон Умаров саҳналаштирган бу асар мунаққид Рўзметовга кўра¸ “Бир соату 40 дақиқа давомида томошабин асабини таранг ушлаб туради:

-Таниқли артистлар Гулбаҳор Мамедова, Баҳрулло Рахимов, Шоҳсанам Облақулова, Жамшид Муродов, Баҳтиёр Рахимов, Сарвиноз Саитова, Лобар Аханова, Солижон Ҳакимов каби актёрларнинг уйғун ижроси спектакль муваффақиятини белгилади, дейди мунаққид Жўрабек Рўзметов.

Самарқанд давлат мусиқали драма театри директори Баҳодир Шарафовнинг Озодлик мухбирига айтишича¸”Кўчки” спектакли театрнинг 100 ëшли тўйига келадиган томошабинларга аталган совғадир.

XS
SM
MD
LG