Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:31

Икки йигит зўрлаганини иддао қилган 9-синф ўқувчисининг иши ёпилди


Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги мактаблардан бирида ўқийдиган 9-синф ўқувчиси 18 февраль куни икки йигит томонидан зўрланганини иддао қилди.

Қизнинг даъвосича, таниш йигит алдов йўли билан уни бир уйга олиб боргач, 2 ўртоғини чақирган. Йигитларнинг иккиси қизни зўрлаган, учинчиси эса зўрлашга уринган.

Шўрчи тумани ички ишлар бўлими терговчиси, бу воқеада жиноят таркиби аниқланмагани сабабли, иш қўзғатилмаганини билдирди.

Қиз иддаоси

Исми очиқланмаётган 16 яшар қизнинг Озодликка айтишича, жорий йилнинг 18 февраль куни у мактабдан чиққанида, таниш йигитлардан бири таксида уйигача элтиб қўйишни таклиф қилган:

“А. исмли йигит фақат мен билан эмас, бошқа синфдошларим билан ҳам дўст эди. Ўша куни дарсдан чиқсам, ёмғир ёғяпти экан. Тўғри автобус бекатига қараб кетаётганимда, ўша ерда турган таксидан бу бола тушдида, мени бозоргача олиб бориб қўйишни таклиф қилди. У ёғига ўзинг кетасан, деди. Ўзим ҳам ўша куни ой кўрганим учун мазам йўғроқ эди, рози бўлдим”.

Ўқувчи қизнинг айтишича, улар таксида бошқа томонга кетишаётганини кўриб, норозилик билдирган:

“У мен ҳозир уйдан бир нарса олишим керак, кейин кетамиз, деди. Бир уйга етганда таксидан тушиб кириб кетди-да, қайтиб чиқиб, мен излаган нарсамни тополмаяпман, таксининг бошқа закази бор экан, тушиб тур, деди. Кейин такси кетди. Кейин у менга уйга кириб тур ёмғирда ҳўл бўлиб қоласан, деди. Мен кирдим, у эса кимгадир телефон қилиб, келинглар, деди”.

Қизнинг иддаосича, уйга келган Н. ва Ш. исмли йигитларни у аввал кўрмаган, танимайди:

“Бу йигитлар ароқ ва бошқа нарсалар олиб келиб, столнинг устига қўя бошлади. Мен бу ердан кетаман десам, қўйишмади. Тирик кетмайсан, дейишди. Ичмайман десам, ичмасанг наркотик қиламиз дейишди. Учаласи мажбурлаб, бутилкани оғзимга тиқиб, қуйишди. Мен бошим айланиб, ўрнимдан туролмай қолдим. Кейин улар мени ечинтириб, зўрлашни бошлашди. Аввал А. зўрлади, кейин Н. зўрлади. Бақирай десам, қўллари билан оғзимни босиб туришди. Учинчиси зўрламоқчи эди, мен қаттиқ қаршилик кўрсатдим, у қилмади. Менструациям келиб, қон оқиб турганини улар кўрган бўлса ҳам, аяшмади. Кейин мени уйим яқинига олиб бориб ташлашди”.

Онанинг шикояти

Ўқувчи қизнинг Россияда бўлган онаси бу воқеадан икки кун ўтиб, Ўзбекистонга келганини айтмоқда.

Унинг айтишича, 18 февраль куни уйига ташлаб кетилган қизини тоғаси ва бир қўшниси шифохонага олиб борган.

“Ўша куни тоғаси билан яна бир қўшнимиз қизимни икки қўлтиғидан ушлаб, касалхонага олиб борган. Баданида кўкарган излар бўлган, лекин буларнинг бирортаси ҳисобга олинмаган. Ич кийимлари жуда қонли бўлган. Қон оёғигача оқиб кетган", дейди қизнинг онаси.

Қизнинг онаси Озодликка айтишича, яқинларида 16 яшар қизнинг шифохонага борган пайтда ўтказилган тиббий кўрикка оид бирор ҳужжат тақдим қилинмаган.

Онанинг айтишича, у ҳодисадан икки кун ўтиб, Шўрчи тумани ИИБга шикоят қилган, қизининг қонга ботган кийимларини эса экспертизага берган, аммо натижалар ҳануз чиқмаган:

"Мана икки ой бўляпти, кийимларини эскпертизага олишганича, қайтариб беришмаган. Шундай ишни ёпди, қўйишди. Гўё болаларнинг айби йўқ, қизингизнинг ўзини айби, деб. Мен улар устидан президент порталига ҳам, Бош прокуратурага ҳам бир неча марта мурожаат қилдим, лекин натижа йўқ”.

ИИВдан расмий жавоб

Терговолди ҳаракатлари олиб борган Шўрчи тумани ИИБ терговчиси Комил Файзиев, Озодлик билан суҳбатда, бу иш бўйича жиноят иши очилмаганини билдирди.

ИИВ ходимига кўра, бунга қизнинг балоғат ёшига етгани сабабдир.

“Асли ҳолатда бу қиз зўрланмаган, ўз ихтиёри билан жинсий алоқа қилгани сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилган. 2018 йил 4 декабрь куни у 16 ёшга тўлган. Бу балоғат ёшига етган ҳисобланади”, деди, Шўрчи тумани ИИБ терговчиси Комил Файзиев.​

Ўзбекистонда қонунчилигида қизларнинг балоғат ёши 16 ёш қилиб белгиланган. ИИВ ходими бундай ҳолатларда, қизнинг зўрланиш иддаосини тасдиқловчи тўғридан-тўғри далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари бўлмаса, жиноят иши очилмаслигини билдирди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг гуруҳ бўлиб зўрланиш ҳолатлари учраб туради.

Озодлик 19 февралда Қорақалпоғистонда гуруҳ бўлиб зўрланган мактаб ўқувчисининг ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG