Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:58

Сўхликлар иши: Икки киши 5 йилга қамалди, 20 кишига озодликни чеклаш жазоси берилди (ВИДЕО)


Суд Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида бўлиб ўтди.
Суд Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида бўлиб ўтди.

18 март куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида ўтган йилнинг май ойида Сўх туманида юз берган оммавий тартибсизликларда айбланган 22 киши устидан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчиларнинг икки нафарига 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Йигирма нафар судланувчига эса 5 йилдан 2 йилгача озодликни чеклаш жазоси берилган.

Судланувчилардан Фарғона вилоят ИИБ фойдасига 9 996 341 сўм моддий зарар ундирилиши ҳам қайд қилинган.

Арипов ваъдасини бажармади. 22 сӯхлик судланди, иккиси 5 йилга кесилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00

Суд ҳукми

Чоршанба куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида судя "Сўх воқеалари"да айбланган 22 кишига нисбатан суд ҳукмини эълон қилди.

22 нафар судланувчининг барчаси Жиноят кодексининг 244-моддасида (оммавий тартибсизликлар) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Лекин уларга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилган.

Судни кузатган ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳодирхон Элибоевга кўра, судя судланувчилар Назиржон Жўраев ва Маҳсимжон Аҳмедовга 5 йиллик қамоқ жазоси берган.

Судланувчилар яқинлари суд ҳукмини кутмоқда.
Судланувчилар яқинлари суд ҳукмини кутмоқда.

Улар жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Жўраев ва Аҳмедов шу пайтгача ҳибсда ушлаб турилган 9 судланувчи орасида бўлган.

Судя ҳукмни ўқиб тугатганидан бироз ўтиб, Олий суд сайтида мазкур судга доир расмий баёнот эълон қилинди.

Баёнотга кўра, шу пайтгача қамоқда ушлаб турилган судланувчилар Р.Миршарипов, Ф.Аҳроров, Д.Маллаев, О.Оташев, Ш.Мирзожонов, Б.Шодиев, Ё.Жўраевлар 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Саккиз нафар судланувчи ўтган йилнинг 22 август куни қамоққа олинган, яна бир судланувчи (Ё.Жўраев) улардан бир ой кейин- 22 сентябрда ҳибсга олинган эди.

Ўтган йилнинг 10 сентябридан бери уй қамоғида сақланган Б.Фозилжонов, Ж.Бўронбоев, С.Парпиевга 5 йил озодликни чеклаш жазоси, Ш.Маҳмадалиев, З.Зайлобов, Х.Сафаржонов, Р.Ҳасанов, Х.Раҳмоналиев, С.Исматов, Д.Холматжонов, Ф.Жонузоқовга 4 йил озодликни чеклаш жазоси, Ш.Олимов, И.Собировга эса 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

  • Озодликни чеклаш жазоси - суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлиб, фақат асосий жазо сифатида қўлланилади.

16 март куни суднинг охирги мажлисида прокурор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган 9 кишига 10 йилу 2 ой, уй қамоғида сақланаётган 13 кишига эса, 6 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси берилишини сўраганди.

Суд ҳукмида Фарғона вилоят ИИБ фойдасига етказилган 9 996 341 сўм моддий зарар судланувчилардан ундирилиши ҳам кўрсатилган.

Суд биноси олдида судланувчилар яқинлари суд ҳукми ўқилишини кутиб турган пайти. 18 март. 2021 йил
Суд биноси олдида судланувчилар яқинлари суд ҳукми ўқилишини кутиб турган пайти. 18 март. 2021 йил

Арипов ваъдасидан 3 ой ўтиб қамалган йигитлар

Бош вазир Арипов “Сўх воқеалари” иштирокчиларига чора кўрилмаслигига ваъда берган эди.

Арипов ваъдасидан 3 ой ўтиб сўхликларни ҳибсга олиш бошланди.

“Сўх воқеалари”га алоқадорликда айбланган ўнлаб сўхлик қўлга олинди, 6 нафарига айблов эълон қилинди. Аммо 9 ноябрь куни маҳкамада 22 нафар айбланувчи ҳозир бўлди.

13 нафар сўхлик сентябрь ойидан буён уй қамоғида сақланаётгани фақат маҳкама бошланганидан сўнггина жамоатчиликка аён бўлди.

Жиноят иши доирасида 9 шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айбланувчилар орасида 2 нафари вояга етмаган, яна бир нечаси ўзбек тилини билмагани учун таржимон сўраган, бироқ таржимонсиз тергов қилингани ҳақида маълумотлар бор.

Фарғона вилоятининг қўшни Қирғизистон ҳудудида жойлашган Сўх тумани аҳолисининг асосий қисми тожик миллатига мансуб ва айрим сўхликлар Ўзбекистондан узилиб қолгани боис, ўзбек тилини яхши билмасликларини айтадилар.

Айблов хулосаси нусхаси
Айблов хулосаси нусхаси

Озодликка нусхаси йўлланган айблов хулосасида қайд этилишича, 22 айбланувчидан 4 нафари айбловга иқрор бўлмаган, 3 нафари қисман иқрор бўлган, қолганлари эса тўлиқ иқрор бўлган.

Аммо судланувчиларнинг яқинлари ва кузатувчиларга кўра, мажлисда айбланаётган сўхликларнинг аксари айбларга иқрор бўлмаган, улардан баъзилари ҳибсга олиш чоғида "дубинка билан калтаклангани"ни айтган.

Судланувчиларнинг яқинларига кўра, айблаувчилар суд маҳкамаларида айблов хулосасидаги иқрорлик кўрсатмаларидан воз кечгани ҳақида гапиришган.

Суд жараёнини кузатиб келаётган Баҳодир Элибоевга кўра, суд мажлисида сўнгги сўз олган айбланувчиларнинг аксарияти ўз айбига иқрор бўлмаган ва уларга нисбатан қийноқлар қўлланилганини айтишган.

Сўх жанжали: Чашма булоғи можароси, ўқ еган сўхликлар, тинч йўл билан ҳал қилинган зиддият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:30 0:00

Оммавий тартибсизликка айланган тортишув

Ўтган йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти Сўх туманининг, Қирғизистон Боткен вилояти Қадамжой туманига туташ Чашма қишлоғида сув устида жанжал чиқди.

Бунинг ортидан юз берган оммавий тартибсизликлар чоғида, Ўзбекистон томонига кўра, Сўх тумани шифохонасига ўқ еган ва жароҳатланган 187 ўзбекистонлик келтирилган, буларнинг 3 нафари ов милтиғидан яраланган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра эса, жами 25 қирғизистонлик жароҳатланган, улардан 4 нафари оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Чегарада бошланган даҳанаки можаронинг кейинчалик тўқнашувга айланиб кетишида маҳаллий раҳбарлар, хусусан, Фарғона ҳокимини айблаган норозилар Шуҳрат Ғаниев ва Сўх тумани собиқ ҳокимини тошбўрон қилган эди.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Элтбоевга кўра, жабрланувчилар сафида рўйхатда турган Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев бирор марта ҳам судга келиб кўрсатма бермаган.

"Сўх воқеалари" содир бўлган пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати раҳбарлари "Чашма" чегара пунктида учрашиб, зиддиятнинг эскалациясига йўл қўймаслик ва ўзаро тинч ҳал қилишга келишиб олганди.

Сўхда май ойида юз берган тўқнашувлар юзасидан биронта қирғиз фуқароси ҳибсга олингани ёки жиноят иши очилгани маълум эмас.

Майдони 352 километр квадратни ташкил қилган Сўх туманида 80 мингга яқин аҳоли яшайди. Расмий маълумотларга кўра, аҳолининг 99 фоизи тожик миллатига мансуб, 7 фоизи қирғиз, 1 фоизи ўзбек ва бошқа миллат вакилларидир.

Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев нега Сўхда тошбўрон қилинди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:33 0:00

Алоқадор

XS
SM
MD
LG