Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:44

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни қайтарувчи марказ тузилди


Ўзбекистон тарихига оид аксар қимматбаҳо экспонатлар ҳозирда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда.
Ўзбекистон тарихига оид аксар қимматбаҳо экспонатлар ҳозирда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиëев 20 июнь куни қўл қўйган навбатдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида бўлди.

Ўзбекистонда янги тузиладиган хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази¸ Маданият вазирлиги мутахассисига кўра¸ мамлакат тарихига оид чет эл музей ва архивларида сақланаëтган қимматбаҳо экспонатлардан нусха олиш ва уларни илмий таҳлил қилиш билан шуғулланади.

Бундай марказ тузиш таклифи вазирлигимиздан чиққан ва мана энди президент уни тасдиқлади. Тарихимизга оид жуда кўп қимматбаҳо экспонат ва бошқа бойликлар хорижда¸ асосан¸ Россияда сақланмоқда. Бу қарор¸ асосан¸ ана шулардан нусха олиб¸ илмий жиҳатдан яхшилаб ўрганиш ҳақида”¸ деди Озодлик суҳбатлашган вазирлик мутахассиси.

Ҳозирга қадар ўзбекистонлик тарихчи ва санъатшунослар хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш билан шуғулланиб келганини айтган бу суҳбатдош¸ президент қарори билан тузиладиган янги марказ¸ бу алоҳида уринишларни битта тизимга бирлаштиражаги билан аҳамиятли эканини таъкидлади.

Эрмитаждаги бойликларни қайтариш - ҳозирча бу марказнинг иши эмас

Маданият вазирлиги мутасаддиси президент қарорида “чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш” масаласи алоҳида кўтарилганини олқишлаган ҳолда¸ бу вазифанинг ниҳоятда қийинлигини эътироф этди.

Биласиз¸ Хива¸ Самарқанд¸ Бухоро ва бошқа хонлик марказлари музайларидаги аксар қимматбаҳо экспонатлар¸ хусусан¸ олтин буюмлар советлар пайтида ўшандаги Ленинградга олиб кетилган. Уларнинг кўпчилиги бугун Эрмитаждаги Шарқ бўлимига оид залларда сақланмоқда. Президентимиз нияти¸ йўлини топиб¸ уларни эртами-кечми ватанга қайтариш. Лекин қарорда бу бойликларимизни қайтариб келинглар¸ демаяпти. Янги марказ қайтаришнинг йўл-йўриқларини ўрганиб чиқсин¸ деяпти. Зотан¸ бу жуда қийин масала ва бу кўпроқ тарихчи ва санъатшунослар эмас¸ дипломатларимиз маҳоратига қараб қолган иш. Бу бойликларни қайтаришга асос бўлиши мумкин халқаро конвенциялар бор¸ лекин масала Россия ëки бойликларимиз сақланаëтган бошқа давлатлар хоҳиш-ихтиëрига боғлиқ. Улар шунга кўнгилли тарзда розилик бермаса¸ бу бойликларни олиб келиш жуда қийин”¸ деди Маданият вазирлиги расмийси.

Суҳбат асносида у Россия томони ташаббуси билан Ўзбекистон учун тарихий аҳамияти катта бўлган экспонатлардан бирини қайтариш жараëни якунлаб қолгани ва яқинда бу маданий бойликнинг асл ватанига қайтиши кутилаëтганини айтиб ўтди.

“Бунинг қайси экспонатлигини ҳозирча айта олмайман. Лекин унинг жуда муҳимлигини айтишим мумкин. Уни қайтарайлик¸ кейин уни матбуотга эълон қиламиз”¸ деди Маданият вазирлигининг хориждаги маданий бойликлар билан шуғулланувчи мутасаддиси.

“Қимматбаҳо экспонатларнинг ҳозирча Эрмитажда тургани маъқул”

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ўзбекистонлик санъатшунос¸ тарих музейларидан бирининг собиқ муҳофизи¸ СССР Маданият вазирлигининг махсус қарори билан Ўзбекистон музейларидан олтин экспонатларнинг Эрмитажга олиб кетилганига шахсан ўзи гувоҳ бўлганини эслайди.

Бухоро музейидаги олтин тақинчоқларни ломга айлантирилиб¸ ўрнига қалбаки мис буюмлар қўйилгани юзасидан жиноий иш очилиши ортидан¸ адашмасам¸ 1984 йилда махсус қарор билан Хива¸ Бухоро ва Самарқанд музейларидаги қимматбаҳо олтин экспонатлар Эрмитажга олиб кетилди. Фақат Нукус музейи бу қарорга норозилик билдирди ва қорақалпоқ тарихига оид муҳим экспонатларни бермаймиз¸ деб олтин тақинчоқларни олиб қолди. Менимча¸ бу экспонатларнинг Эрмитажга олиб кетилгани¸ бир томондан¸ хайрли иш бўлган. Улар бугун ҳам жуда яхши ҳолда музей залида сақланмоқда. Агар улар ўзимизда қолганида¸ ҳозиргача маҳаллий амалдорлар ўғирлаб¸ сотиб юборган бўлган бўларди. Кўриб турибсиз¸ Хива хони саройида қолган экспонатлару¸ қадимий эшик-устунларнинг сотиб юборилгани бўйича нечта жиноий иш очилди¸ лекин бу бойликлар жойига қайтгани йўқ. Хоразм ҳокими Ислом Бобожоновнинг Хива хони Исфандиëрхон минган от эгар-жабдуғини Гулнора Каримовага совға қилиб юборгани ҳақида иддаолар бор. Шунинг учун бу бойликларни қайтаришни ўйлаш баробарида¸ уларни маданий даражаси паст¸ тарихдан бехабар маҳаллий амалдорлардан асраш механизмини ҳам ишлаб чиқиш ўта муҳимдир”¸ дейди Ўзбекистон музейларидаги бошқа кўплаб ўғирликларни тилга олган бу санъатшунос.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG