Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:34

“Ўзбекэнерго” пахтадаги ходимлари хавфсизлигини ҳудудий бошлиқларга юклади


Uzbekistan: "Uzbekenergo"
Uzbekistan: "Uzbekenergo"

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти пахта йиғим-теримига жалб қилинган ходимлари устидан назоратни кучайтириш ҳақида ҳудудий бўлимларига махсус телефонограмма жўнатди. Жамият раҳбариятининг бундай шошилинч кўрсатма беришига, пахта теримида қатнашаётган ишчилардан бирининг оёғига трактор прицепининг шатакка олувчи ускунаси тушиб кетганлиги сабаб бўлган.

“Ўзбекэнерго” пахтадаги ходимлари хавфсизлигини ҳудудий бошлиқларга юклади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:41 0:00
Бевосита линк

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятининг ҳудудий бўлимларига юборган телефонограммасида ёзилишича, Тошкент Иссиқлик электр станцияси унитар корхонасининг ишчиси 54 яшар Т.Нуржатаев 22 октябрь куни Қуйи Чирчиқ туманидаги пахта терими вақтида оғир жароҳат олган.

"Ўзбекэнерго" телефонограммаси
"Ўзбекэнерго" телефонограммаси

Мазкур корхонанинг ҳудудий бўлимларидан бири мутасаддиси томонидан Озодликка юборилган ҳужжат нусхасига кўра¸ Нуржатаев Тошкент ИЭСининг марказлашган таъмирлаш цехида 4-разрядли “огнеупоршик” бўлиб ишлаган:

“2017 йил 22 октябрь куни тахминан соат 13 ларда бир неча кишилар томонидан трактор прицепини суриш натижасида, ушбу прицеп ёнидан ўтиб кетаётган Т.Нуржатаевнинг ўнг оёғига шатакловчи механизм ускунасини(дышло) ерга тушириш вақтида келиб урилган ва оғир оқибатли бахтсиз ҳодиса содир бўлган”, деб ёзилади “Ўзбекэнерго”нинг техник саволлар ва эксплуатация бўйича директори Х.Абдураҳмонов имзоси билан юборилган мактубда.

Шахси очиқланмаслигини сўраган Тошкент ИЭС ходими¸ оёғи қаттиқ жароҳатланган Нуржатевнинг туман касалхонасига ётқизилганини айтди.

Телефонограммада, “барча ТЭТК, ШЭТК, бўлим ва хизматгоҳлардан “Пахта-2017” йиғим-теримига жалб қилинган ходимлар устидан назорат кучайтирилсин”, деб айтилган.

Қашқадарё вилояти туман электр тармоқлари идорасининг исми сир қолишини сўраган мулозими ҳудудий тармоқлар бошлиқлари пахтага чиқарилган ҳар бир ходимнинг ғайриқонуний иш қилмаслиги ва бахтсиз ҳодисага учрамаслигига назорат кучайтирилганини айтади:

"Масалан, корхонамдан 15 киши пахта тераётган бўлса, унинг пахта даласидан бирор ёққа сўрамай чиқиб кетишини ва бирор ноқонуний иш қилиб қўймаслигини мен назорат қилишим керак. Хдуо кўрсатмасин, бирор фожиа бўлиб қолса, мен жавоб беришимга тўғри келади. Бу телефонграммадан ҳам мақсад шу. Чунки, охирги бандида "ушбу телефонграмма ижросини ўз вақтида таъминламаган масъул ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантираман", деб ёзилган", дейди туман электр тармоқлари идораси бошлиғи.

“Ўзбекэнерго” мулозимининг бу мактубидан катта компаниянинг барча ташкилотлари ва ҳудудий бўлимлари пахта теримига жалб қилингани англашилади.

Тошкент ИЭСининг исми сир қолишни сўраган устаси ҳам ишчиларнинг анчаси пахта теримида бўлгани боис, станциянинг ўзига ишчилар етишмай қолганини айтади:

“Бу йил корхонадан жами 200дан ортиқ одам пахта теримида бир вақтнинг ўзида қатнашди. Ҳозир шуларнинг ярми ишга қайтган, юзга яқин одам ҳозир ҳам Тошкент вилояти туманларида пахта тераяпти. Ўзимизнинг ишлар қолиб кетди, одам камлигидан корхонада иш кўпайиб кетди, бир амаллаб эплаяпмиз”, деди уста.

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани электр тармоқлари идорасининг устаси ҳам навбатчи ходимлардан ташқари ҳамма пахта теримида эканлигини айтди:

“Тўртта навбатчи ишда холос. Бригадалар, конторада ишлайдиганлар ҳамма пахта тераяпти”, деди уста.

Ўзбекистонда пахта терими мавсуми тугаши арафасида бюджет ташкилоти ишчилари, ўқитувчию шифокорларни яна оммавий теримга жалб этиш кузатилмоқда.

Ваҳоланки, 21 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ярим тунда видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ва унда 22 сентябрь соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берилганлиги ҳақида ҳукумат нашрлари хабар қилган эди.

Бу топшириқ президент Шавкат Мирзиëев Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси мажлисидан қайтиши билан берилди. Ўзбекистон президенти БМТ минбаридан туриб мамлакатда болалар меҳнати¸ мажбурий меҳнатга батамом барҳам берилгани ҳақида баëнот берган¸ аммо ўқувчи-талабалар¸ қолаверса¸ ўқитувчи ва шифокорларнинг айни баëнот қилинган кунда ҳам мажбуран пахта даласида экани халқаро майдонда эътирозга сабаб бўлган эди.

Бош вазирнинг бу топшириғидан сўнг, талабалар¸ ўқитувчи¸ врач ва ҳамширалар бир кун ичида ўз ўқиш ва иш жойларига оммавий равишда қайтарилган эди.

Об-ҳаво совий бошлагандан сўнг пахта терими режасини бажариши савол остида қолган вилоят ва туман ҳокимларининг ўқитувчи ва шифокорларни турли тилхат ва таҳдидлар билан пахтага юбориш ҳолатлари кузатилмоқда.

Озодлик суҳбатлашган ҳокимлик вакиллари, бюджет ташкилоти ходимлари ва ўқувчи-талабларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари борлигини мунтазам инкор қилиб келади.

XS
SM
MD
LG