Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:32

Тошкент прокуратураси Аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади (ВИДЕО)


Аҳмад Турсунбоев
Аҳмад Турсунбоев

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди чинозлик “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмад Турсунбоев устидан ҳукм чиқарган куниëқ Тошкент вилоят прокуратураси Турсунбоевга пул берганларнинг рўйхатини тузиб¸ улар билан биттама-битта суҳбат қилишни бошлади.

Озодликка маълум бўлишича¸ бу жараëн қатор туманлар¸ хусусан¸ Аҳмадбойга пул берганлар кўпчиликни ташкил қилган Чиноз ва Янгийўл туманларида бошланган.

Тошкент вилоят прокуратурасининг ўнлаб терговчиси 21 февралдан Чинозда тумандаги Хизмат кўрсатиш иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи¸ Янгийўлда эса¸ Технология (эски номланиши озиқ-овқат) коллежи биносида махсус штаб очган.

Янгийўлдаги штаб ишига бевосита алоқадор мулозимнинг Озодликка айтишича¸ ўтган чоршанба куни иш бошлаган 20 дан ошиқ терговчи¸ эрталабки соат 8 дан кечқурунги 10 гача фуқароларни қабул қилмоқда.

“Биринчи куни камида 3000 одам келди. Улар паспорт копиясини тақдим қилганидан кейин¸ терговчи билан учрашиш учун жетон тарқатилди. Жетонда фалон куни фалон соатда фалон хонага келасиз¸ деб ëзилган. Айтилган пайтда келганларни терговчилар қабул қилиб¸ уларнинг аризасини расмийлаштирмоқда. Бугун ҳам анча одам турипти. Ҳеч қаерда расмий эълон берилмаган бўлса ҳам¸ одамлар бир-биридан эшитиб келаяпти”¸ деди Озодлик билан суҳбатда Янгийўл Технология (эски номи Озиқ-овқат) коллежи биносида жойлашган махсус штабнинг шахси очиқланмаслигини сўраган вакили.

Тошкент прокуратураси Аҳмадбойдан “куйганлар”ни рўйхатга олишни бошлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:22 0:00

Мазкур коллежда ишловчи ўқитувчилардан бири¸ прокуратура штабидан одамларнинг оëғи узилмаëтганини билдирди.

“Пул берганлар кўп экан. Аҳмадбойнинг судида куйганларга пулини олиб бераркан¸ деган гапдан кейин ëпирилиб келишаяпти”¸ деди Технология коллежи ўқитувчиларидан бири.

21 февраль куни Аҳмад Турсунбоев устидан чиқарилган ҳукмни ўқиб эшиттирган судья одамларнинг Аҳмадбойга топширган мулкини қайтариш бўйича алоҳида жиноят иши тергови бораётгани ва мулк ва пуллар масаласи шу жиноят иши доирасида кўриб чиқилишини билдирган эди.

Суд мажлисида ҳакам эълон қилган расмий маълумотга кўра, тергови бораётган иш доирасида жуда кўп кўчмас мулк, моддий-товар бойликлар, шу жумладан, автомобиллар, шунингдек, 12 ярим миллион АҚШ доллари миқдоридаги пул хатлаб қўйилган. Қолаверса судда Турсунбоевга берган пулини қайтиб ололмаганларга тегишли тартибда судга мурожаат қилиш тавсия этилган.

26 февраль куни Озодлик боғланган Ўзбекистон Олий суди мулозими¸ Турсунбоевга пул берганлар иши билан судгача тергов органлари шуғулланаëтганини билдирди.

“Суд тергов тугагандан кейин ҳал қилади. Аҳмадбой Турсунбоев бошчилигидаги жиноий гуруҳ ҳаракатлари туфайли еткизилган моддий зарарни қоплаш масаласи кейинги жиноят ишларининг натижаларига қараб ҳал қилинади. Ҳозир тергов жараëни прокуратура органларида кетаяпти. Пул берганлар дастлаб тергов органларига расмий ариза билан мурожаат қилиши керак. Бу жараëн бошланди¸ қачон тугаши судга эмас¸ терговга боғлиқ”¸ деди Олий суд матбуот хизмати расмийси.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди 21 февраль куни Турсунбоевни 13 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланган Турсунбоевга амнистия қўлланилиб¸ унга берилган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмига қисқартирилди.

Бундан ташқари, Турсунбоев бир йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдан маҳрум этилди ва энг кам иш ҳақининг 400 баравари — 52 млн 96 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

XS
SM
MD
LG