Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:46

OzodDayjest: Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси ҳижобли аёлларга қарши рейд уюштирилганини рад этди


Маданият вазирлиги Самарқандда бузилган тарихий бино юзасидан кескин баёнот берди. Тошкент шаҳри ИИББ ҳижобли аёллар нима учун автобусга чиқарилганига изоҳ берди. Таниқли драматург Шароф Бошбеков бадиий асарлар учун бериладиган қалам ҳақи айтишга ўта камлигини танқид қилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

Шароф Бошбеков: “Чархпалак” учун қоровул маошидан ҳам кам гонорар беришган

Таниқли драматург Шароф Бошбеков бадиий асарлар учун бериладиган қалам ҳақи айтишга ўта камлигини танқид қилди (“Ҳуррият” газетаси, 23 сентябрь).

“2011 йили “Янги аср авлоди” нашриётида ўн йиллик меҳнатим самараси бўлган олтита киносценарийдан иборат “Мусофир бўлмагунча” номли китобим нашр этилди (13 босма тобоқ). Қалам ҳақи эса... айтишга уялади одам... қўлимга теккани – 470 минг сўм”,- дейди адиб.

Ш.Бошбеков сценарийси асосида суратган олинган “Чархпалак” сериали ўз даврида кўп сонли мухлисларга манзур бўлган эди. Муаллифга кўра, ушбу асари учун у қоровул маошидан ҳам камроқ рағбат кўрган.

“Ўзбекистонни улкан қиморхонага айлантириб юборган телеканалларда қиморга тикилаётган 40-50 миллион сўмлар, машиналару икки хонали квартиралар олдида ижодкорнинг топгани “сдача” – қайтимга ўхшайди! “Чархпалак”ни ёзишга тўрт йил умримни сарфладим (орада инсульт ҳам бўлиб олдим). “Ўзбектелефильм” суратга олиш учун сотиб олди. Олган қалам ҳақимни эринмай чўтлаб чиқдим, ойма-ойига ҳисоблаганда битта мактаб қоровули маошидан ҳам кам бўларкан!” - деган у.

Ш.Бошбеков ёзувчи Абдулла Қаҳҳор “Аяжонларим” пьесаси учун тўланган қалам ҳақига битта “Победа” русумли машина олганини ёдга олган.

“Илгари (совет даврида) қалам ҳақининг кўплигидан, одамларнинг ҳасадини келтирмаслик учун бу ҳақда оғиз очмасдим. Бугунга келиб, қалам ҳақининг озлигидан, одамларнинг раҳмини келтирмаслик учун жим юрибман”,- дея аччиқ мутойиба қилган ёзувчи.

Маданият вазирлиги Самарқандда бузилган тарихий бино юзасидан кескин баёнот берди

Маданият вазирлиги Самарқанд шаҳри ҳокимлигидан Амир Темур кўчасида жойлашган 14-уйнинг бузилиши бўйича тушунтириш талаб қилди (www.qalampir.uz, 21 сентябрь).

Давлат ва ЮНЕСКО ҳимоясида бўлган архитектура ёдгорлиги бузиб ташлангани ҳақида хабар ижтимоий тармоқда эътирозларга сабаб бўлганди.

Қайд этилишича, маданият вазирлиги мазкур объектнинг бузилиши ҳақида аввалдан хабардор қилинмаган. Тарихий объектнинг бузилиши Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган бўлса, бунга алоқадор шахслар қонунда белгиланган тартибда жазоланиши шарт.

Баёнотда Самарқанд вилояти ва шаҳри ҳокимлигига ЮНЕСКО қўйган барча талабларга қатъий амал қилиш лозимлиги эслатилган.

Айни чоқда, вазирлик прокуратурадан 1990-2000 йилларда тарихий объектлар қайси сабабларга биноан рўйхатдан чиқарилгани масаласи бўйича текширув ўтказишни сўраган.

Ҳозирга қадар Бош прокуратура томонидан Маданий мерос департаментининг барча вилоятдаги инспекциялари, шу жумладан, Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармасининг фаолияти ўрганилган ва маданий мерос сақланишига доир бир қанча қонунбузарликлар аниқланган.

Аввалроқ Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли янги барпо этилган ўқув биноси олдидаги собиқ қаҳвахона биноси бузила бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Шаҳар ҳокимлиги бино шаҳарсозлик талабига жавоб бермаслигини важ қилиб кўрсатган.

ИИББ: Ҳижобли аёлларга қарши рейд ўтказилгани йўқ

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Ғунча кўчасида ҳижобли аёллар ушланиб, автобусга олиб чиқилаётгани, уларга нисбатан рейд бўлаётгани ҳақида видеомурожаат тарқалди (www.sof.uz, 23 сентябрь).

Унда ички ишлар органлари ва миллий гвардия ходимлари йўлда ўтаётган ҳижобли аёлларни йиғиб кетаётгани айтилган.

Пойтахт ИИББнинг маълум қилишича, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19.25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массивида рўй берган.

Қайд этилишича, аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган.

Жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан суҳбат ўтказиш учун автобусга чиқарилаётган вақтда видеотасвирга туширилган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG